05 August 2009
15:13 - Маҳмуд Аҳмединажод Эрон парламентида қасамёд қилиб, президент бўлди
Бугун Эрон парламенти - Мажлисда Маҳмуд Аҳмединажод иккинчи муддатга президентлик курсисига ўтириши учун қонун бўйича ўтказилиши керак бўлган маросимиларнинг охиргиси бўлди. Маълумки, душанба куни Эроннинг Олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоменеий унинг президентлигини тасдиқлаган ва бу ҳақда гувоҳнома топширганди.

Бугун Маҳмуд Аҳмединажод парламент аъзолари олдида қасамёд қилди ва Эрон Ислом жумҳуриятининг президенти сифатида Исломни, Ислом жумҳуриятини ва Конституцияни ҳимоя қилишга ваъда берди.

Қасамёддан кейинги нутқида у Ғарб давлатлари раҳбарларининг уни табрикламаслик қарорига имо қилиб, “Эронда сизнинг табрикларингизни ҳеч ким кутаётгани ҳам йўқ” дея улардан ўзича аламини олди.

Маълумки, АҚШ ва Франция президентлари, Буюкбритания бош вазири Аҳмединажодни табрикламоқчи эмасликларини аввалдан билдиришганди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону