Хабарнинг сарлавҳасидаги саволга жавоб бериш қийин. Чунки, кўриниб турибдики, ўзбекларнинг Совет замонида газеталар билан иши йўқ эди, энди веб-сайтлар билан иши йўқ. Ана шу бир жумладан саволимизга жавоб оламиз: Ўзбек миллатини тўҳамбалар подасидан ҳақиқий миллатга айлантириш керак. Ўшанда ўзбеклар Интерне-сайтларга тўғри баҳолар бериб, уларни ҳақиқит йўлига ўтишга мажбур қиладилар.
Эслатиш керакки, ТЎҲАМБА - ҲЕЧ НАРСАГА ҚАТЪИЙ ЭЪТИҚОДИ БЎЛМАГАН, НАЗАРИ ПАСТ, ЗИҚНА, ЖАМИЯТ ВА МИЛЛАТ ОЛДИДА МАЪСУЛИЯТ СЕЗМАЙДИГАН, ДУНЁ ҚАРАШИ ЎТА ЧЕКЛАНГАН НАРСАДИР. Яъни, одам эмас, нарсадир!
Ҳа, мингта ўзбек жахл билан ўзини осиб қўйса ҳам айтишга мажбурмизки, ўзбеклар одам ҳам эмас, НАРСАЛАРДИР. Бунинг исботи учун минглаб мисоллар келтириш мумкин, биз биттаси билан чекланиб қоламиз.
Қаранг бундан олдинги хабаримизда айтилгандек, собиқ депутат Расул Кушербаев қандайдир аҳмоқларнинг Effect.uz Интерент нашрида Ўзбекистоннинг суверенлиги, яъни мустақиллиги шубҳа остида эканлигини айтган Хитойнинг Франциядаги элчисига ўзича дарс берибди. Аслида, Расул Кушербаевнинг ўзи депутатликдан чиққандан сўнг дарсларга мутож бўлиб қолибди.
Биз бу собиқ депутатга яхшигина дарс бердик, Хитойнинг Франциядаги элчиси Лу Шай МУТЛАҚО ҲАҚЛИГИНИ, Ўзбекистон ҳали ҳам тўла мустақил давлат эмас, Россиянинг мустамлакаси, тўғрироғи, қули эканлигини кўрсатиб бердик.
Расул Кушербаев Ўзбекистон ўз конституциясига кўра 1924 йилдан бери қоғозда суверен, яъни мустақил давлат ҳисобланса ҳам, аслида Россиянинг мустамлакаси эканлигини билмасмиди? Ўша пайтда биронта одам Лу Шай ҳозир айтаётган сўзларини айтса, унга ҳам ташланишимиз керакмида? Аслида, Ўзбекистон ўшанда ҳам суверен эмасдику.
Ҳамма гап, тўҳамба-ўзбеклар, Расул Кушербаев ҳам, ҳақиқатни тушунмайдилар. Демак, асосий вазифамиз - бир тийинга қиммат Интернет сайтларида вайсаш эмас, ҳақиқат учун курашиш бўлиши керак.
Мана, ҳамма веб-сайтлар бир тийинга қиммат нарсалар эканини кўрсатиб бердик. Қани биронта ўзбек бизнинг сайт ҳам шунақалигини кўрсатиб берсин. Кўрсатиб беролмайди, чунки фақат ва фақат бизнинг “Ҳаракат” Агентлиги ичидаги веб-сайтларимиз ҳақиқат учун, Ўзбекистонни қулликдан чиқариб, ҳақиқий мустақил давлат даражасига чиқариш учун ҳаракат қилмоқдалар.
Ҳеч шубҳасиз, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ва унинг “Ҳаракат” Агентлиги ўз мақсадларига эришади, чунки, фақат ҲАРАКАТ билан БАРАКТга эришиш мумкин.
Ҳаммани бизнинг ҳаракатимизга қўшилишга чақирамиз.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведения