Ўзбекистон Олий Мажлисининг Қонунчилик Палатисадин чиқариб юборилган, яъни, энди собиқ депутат бўлиб қолган Расул Кушербаев қандайдир аҳмоқларнинг Effect.uz Интерент нашрида Ўзбекистоннинг суверенлиги, яъни мустақиллиги шубҳа остида эканлигини айтган Хитойнинг Франциядаги элчисига ўзича дарс берибди. Аслида, Расул Кушербаевнинг ўзи депутатликдан чиққандан сўнг дарсларга муҳтож бўлиб қолибди.
Жаноб Кушербаев билиб қўйингки, Ўзбекистон давлати 1924 йилда ўрислар тарафидан, ўзбекларнинг иштирокисиз, гўёки МУСТАҚИЛ ДАВЛАТ деб тузилган. Яна ўша ўрислар тайёрлаб берган конституцияга кўра, Ўзбекистон ўз истаги билан СССРга қўшилганди ва истаган пайтида СССРдан чиқиб кетишга ҳаққи борлиги, мустақил Ўзбекистон чет элларда элчихоналар очишга ҳаққи борлиги ҳам айтилган эди.
Жаноб Расул Кушербаев, ўшанда Ўзбекистоннинг суверенлиги ҳеч ким тарафидан қабул қилинмаган эдику. Ўша масхарабоз мустақил Ўзбекистоннинг Президенти Ислом Каримов 1991 йил 30 авгусда Ўзбекистонни янгидан мустақил деб эълон қилди. Нима ўзгарди? Ҳеч нарса, чунки Ўзбекистон ҳали ҳам СССР ичида эди, очиқроқ айтсак, Россиянинг мустамлакаси эди.
Ўзбекистонни мустақиллика қовуштирган, бошқа руспубликлардаги демократик ташкилотлар билан 1991 йилнинг декабрь ойида СССРни йўқ қилдирган “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси 21 минг кишидан иборат партия аъзолари ва тарафдорлари рўйхатини Адлия Вазирлигига топширганини, барибир бу партия ҳалигача рўйхатга олинмаганини ҳам билмайсизми? Путиндан буйруқ келса, Шавкат Мирзиё дарҳол “Бирлик”ни тан олади. Шу суверенлигимизнинг, яъни мустақиллигимизнинг исботи бўладими?
Шундай экан, қўрқмасдан тан олиш керакки, Хитойнинг Франциядаги элчиси Лу Шай МУТЛАҚО ҲАҚ. Ўзбекистон ҳали ҳам тўла мустақил давлат эмас, Россиянинг мустамлакасидир.
Сиз нимани ҳимоя қилмоқдасиз? Путиннинг малайи Шавкат Мирзиёними? Ўзбекистон мустақил давлат бўлишини истасангиз, Ўзбекистонни ҳақиқий мустақил давлатга айлантириш учун ҳали ҳам курашаётган”Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси расман тан олиниши кераклигини, бу партия лидери Абдураҳим Пўлатга ўз ватанига қайтишига рухсат берилиши кераклигини гапиринг. Ҳали ҳам кеч эмас, Ўзбекистонни ҳақиқий мустақилликка эриштириш учун курашаётган “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси сафига киринг.
Ҳеч шубҳасиз, вақти келади, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси демократия ва демократик сайловлар йўли билан ҳокимиятга келади, ана ўшанда Ўзбекистон ҳақиқий мустақилликка эришади ва демократик давлатлар қаторига қўшилади.
Ҳозир вақтингизни Хитой элчиси Лу Шай билан бахсга сафлаб ўтирманг, жаноб Расул Кушербаев!