05 August 2009
01:51 - Наманган университетида танқидчиларини таъқиб қилган проректорнинг қисматига қаранг
Наманган давлат Университетида узоқ йиллар проректор лавозимида ишлаган Шавкат Жўрабоев порахўрликда айбланиб, куни кеча ҳуқуқ тартибот ходимлари томонидан ҳибсга олинди. Жўрабоев икки ой бурун проректор лавозимидан бўшатилган ва бошлангич таълим факультетига декан қилиб ўтказилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Жўрабоев проректор лавозимида ишлаб юрган кезлари бир гуруҳ профессор-олимлар университетдаги камчиликлар ва уларнинг бош сабабчиси ректорни танқид қилишганди. Проректор ўша пайтлари тамимийла ректор тарафида бўлиб, профессор-олимларни бадном килишда жонбозлик кўрсатган. Танқид қилувчилардан бири - биология фанлари номзоди Алижон Обидов устидан жиноий иш кўзгатилган ва ҳозир жиноий иш материаллари судга топширилган.

Шум тақдирга қаранг, мана энди танқидчиларнинг таъқибчиси ҳам таъқиб остида, дейди мухбиримиз ва воқеаларни ёритиб боришга ҳаракат қилишини билдиради.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону