05 August 2009
01:15 - HRW ташкилоти Дилмурод Саййидни озод қилишга чақирди, адвокатлар ўз ишини давом эттирмоқда
Ҳьюман Райтс Вотч ташкилоти жиноят ишлари бўйича Тойлоқ туман суди ҳукми билан 12,5 йилга озодликдан маҳрум этилган “Эзгулик”чи журналист Дилмурод Саййидни озод қилишга чақирди. Ташкилотнинг баёнотида бу ишнинг моҳияти қисқача ёритилади ва суд адолатли бўлганига шубҳа уйғотувчи аргументлар келтирилади.

Бундай чақириқлардан эти ўлиб бўлган Ўзбекистон ҳукумати чақириқни навбатдаги ахборот сифатида қабул қилиб, ҳар доимгидек унга нисбатан ўз муносабатини билдирмаса керак. Аммо, бу машҳур ташкилотнинг баёноти ҳукуматининг обрўсини халқаро майдонда яна ҳам туширадиган фактлардан бири бўлиб қолиши аниқ.

Бугун Димурод Саййиднинг адвокатлари суддан журналистнинг ҳукмини олишди ва апеллация тартибида жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти судига шикоят ёзишмоқда. HRW ва бошқа халқаро ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотлар ҳозирги босқичда Дилмурод Саййиднинг расмий адвокатлари ва бу иш билан шуғулланаётган бошқа ҳуқуқ ҳимоячиларига моддий ҳамда моддий ёрдам беришса, яна ҳам фойдалироқ иш қилишган бўларди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону