05 August 2009
00:23 - Россия президенти мухолифат лидерларидан Григорий Явлинский билан учрашгани тасдиқланди, бу ниманинг аломати?
Рус оммавий ахборот воситаларида президент Дмитрий Медведев мухолифат лидерларидан бири, “Яблоко” партиясининг феъелан лидери Григорий Явлинский билан учрашгани, мамлакат раҳбари бу партияга яқинда бўладиган Москва шаҳар Думаси сайловларида ёрдам беришга ваъда қилгани хусусида олди-қочди гаплалр кўп бўлмоқда эди. Бугун бу хабар қисман тасдиқланди.

Бу партиянинг раиси, Москва шаҳар Думасининг депутати Сергей Митрохин шу кунларда Медведев Явлинский билан учрашганини “Эхо Москвы” радиосида тасдиқлаган. Учрашувда партия Сиёсий Комитетининг аъзоси, партиянинг монополияларга қарши кураш программасининг муаллифи Игорь Артемьев ҳам иштирок этгани кўрсатадики, бу учрашув демократия масалаларини муҳокамасига эмас, Явлинскийнинг эски хоббиси - монополияларга қарши кураш мавзусига бағишланган.

Масаланинг бошқа тарафи ҳам бор, дейди “Ҳаракат”нинг мухбири. Иқтисодий кризис натижасида эски амбицияларини унутишга мажбур бўлаётган Путин-Медведев тандеми мухолифат билан кўприк қуришга йўллар қидирмоқда. Яқинда Киров вилоятига мухолифат лидерларидан бири Никита Белихнинг тайинланиши, мана энди Явлинский билан учрашув - мухолифат тарафига кўприк қуриш ниятида отилган қадмлар бўлиши мумкин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону