04 August 2009
21:35 - Халқимизнинг севимли санъаткори Эргаш Каримов оламдан ўтди
Бугун тонгда маҳоратли ва машҳур комик актёримиз, Ўзбекистон халқ артисти Эргаш Каримов 74 ёшида оламдан ўтди. Санъаткорни яқиндан билганларга кўра, у бундан бир неча ой илгари инсульт кечирган ва ҳаракати сустлашиб қолганди. Унинг таъзиясига кўплаб жамоат арбоблари, санъаткорлар ва ихлосмандлар йиғилди, дейди мухбиримиз.

Эргаш Каримов маҳоратли комик актёр ўлароқ ўнлаб бетакрор образлар яратган ва шунга яраша ҳукумат томонидан турли мукофотлар билан тақдирланганди. Унинг рафиқаси Роза Каримова ҳам таниқли актриса бўлиб, санъат оламида Каримовларни омадли жуфтлик дейишарди. Роза опа бугун содиқ умр йўлдоши учун аза очди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону