13 April 2023
17:51 - 14 майда Туркияда президент ва парламент сайловлари бўлади. Бугун вазият қандай?

Бугун Туркиядаги “Жумҳурият” газетаси ORC Research ташкилоти 7-11-чи апрель кунлари 42 вилоятда ўтказган сайловлар бўйича сўровларининг натижаларини эълон қилди.

Сўровда ҳаммага “Агар шу якшанба куни сайловлар бўлса, қайси президент номзодига овоз берган бўлардингиз” саволи берилибди. Сўралганларнинг жавоблари бўйича қайси номзод қанча фоиз овоз олиши мумкинлиги аниқланибди:

Миллат Иттифоқининг номзоди, Жумҳурият Халқ Партиясининг раиси, отатуркчи Кемал Қиличдорўғлига 48,9 фоиз сайловчи овоз беришини айтибди.

Халқ Иттифоқининг номзоди, Адолат ва Қалқинма Партиясиниг лидери, исломчи Ражаб Эрдўғанга 41,5 фоиз, Ватан Партияси номзоди Муҳаррам Инжеге 7,2 фоиз, ОТА Иттифоқининг номзоди Синан Оганга 1,3 фоиз овоз берилиши маълум бўлибди.

Сўралганларга 14 майда бўладиган сайловлар хусусида ҳам савол берилибди: “Қайси номзодга овоз берасиз?”.

Сўралганларнинг 53,4 фоизи Кемал Қиличдорўғлига, 43,2 фоизи Ражаб Эрдўғанга, 2,1 фоизи Муҳаррам Инжеге, 2,1 фоизи Синан Оганга овоз бериши маълум бўлибди.

Кўриниб турибдики, 14 майда ўтказиладиган президентлик сайловларида отатуркчи Кемал Қиличдорўғли ғалаба қозонади. Чунки унинг тарафдорларини сони Ражаб Эрдўған тарафдорлари сонидан 10 фоизча кўп.

Бу хусусда Миллат Иттифоқидаги Яхши Партия лидери Мерал Акшинер шундай дебди: “Сайлов сандиқлари 14 майда очилади. Жаноб Қиличдорўғли 13-чи президент бўлади, Миллат Иттифоқи ҳокимиятга келади. Ҳозирги Президент Эрдўған ҳурмат билан жўнатилади”. Қаёққа жўнатилишини тушунаётгандирсиз ҳурматли ўқувчиларимиз.

Расмда – Буюк Отатурк тарафидан яратилган Жумҳурият Халқ Партиясининг лидери, ҳозир Туркия президентлигига номзод Кемал Қиличдорўғли.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону