Ўзбеклар тарихининг буюк шоҳи, кўпчилик Амир Темур деб биладиган буюк инсон - миллатимиз тархида буюк ишлари билан танилган, буни унутиш сотқинликдир
“Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси раиси Абдураҳим Пўлат айтаётгандек, Амир Темур замонларидаёқ ўзбекларнинг кўпчилиги миллат эмас, оддий ТЎҲАМБАлар эканлиги ҳозир ҳам кўзга кўринмоқда. Демак, ҳозир ҳам миллат ичида кўпайиб бораётган тўҳамбалар тўдасини миллат даражасига қайта чиқариш ҳаракатидан бир қадам ҳам орқага чекинмаслик керак ва биз чекинмаймиз деб урғулаган “Бирлик” лидери.
Буюк Амир Темурнинг набираси Заҳриддин Муҳаммад Бобур ўзини ҳақиқий ўзбек эканлигини тушунадиган инсон сифатида, ўзини ўз юртидан қувиб чиқарган ўзбек тўҳамбаларига нафрат билан қараган, айнан шу сабабли, у Афғонистонда катта ҳарбий кучлар тайёрлаганига қарамасдан ҳозирги Марказий Осиёга қайтмаган, Ҳиндистонни босиб олиб, дунё тарихида умрбод қоладиган Моголлар Империясини яратган.
Унинг ўзи ва авлодалари буюк инсонлар бўлишган, шу сабабли ўзбеклар тўҳамбаларга айланганини кўриб, ўз империяларининг номини Ўзбеклар Империяси эмас, Моголлар империяси деб аташган.
Биз “Халқ қандай бўлса ҳам, сан халқ каби бўл!” мақолини тан олмаймиз, тўҳамбаларни қайтадан ЎЗБЕК қиламиз. Ана ўшанда АҚШдаги Human Rights Watch ташкилоти пешонамизга ёпиштирган “Ўзбекистон дунёдаги энг ёмон давлатларнинг ёмонидир” тамғасидан қутиламиз.
Заҳриддин Муҳаммад Бобур ҳайвонлар подасига айланган ўзбеклар тўдаси билан алоқа қилишни ҳам истамаган, чунки у ўзбеклар билан алоқа қилишдан ҳам ҳазар қилган.
Мен ҳам подага айланган ўзбеклар билан бирга бўлишни ИСТАМАЙМАН, бироқ улардан ҳазар қилмайман, буюк инсонимиз Бобирдан ҳам юқорироқда туриб, дейди асл ўзбек миллатининг асл фарзанди Абдураҳим Пўлат, ҳайвонлар тўдасига айланган ўзбекларни қайтадан миллат сифатига кўтариш учун бошлаган ҳаракатимдан воз кечмайман, ҳаракатни ғалаба билан тугаллайман.
Хўш, зиёлилар ичида тўҳамбалар кўпайиб бораётган экан, ҳали миллат сифатини йўқотмаган зиёллар нима дейишади, Абдураҳим Пўлатга қўшилишадими ёки тезроқ тўҳамба бўлиб олиш учун ҳаракат қилаверадиларми? Балки улар ҳақ, чунки улар халқимизнинг ёзилмаган қуйидаги мақолига бўйсунишади: “Халқ қандай бўлса ҳам, сан халқ каби бўл!”