04 August 2009
02:44 -
Обид Юнусов иштирокида жамоатчиликни тўлқинлантирган телекўрсатув... бунақаси аввал бўлмаган!
Кеча Нодавлат Телеканаллар Тармоғи (НТТ) орқали эфирга узатилган “Шахслар ва тақдирлар” кўрсатуви кўпчиликни тўлқинлантириб юборди. Фавқулодда топқирлик ва маҳорат билан яратилган кўрсатувда Ўзбекистон халқ артисти Обид Юнусов томонидан ўзбек санъати ва унинг бутун аянчли кадрорти манзараси очиб берилди. Санъат буюклари ўртасидаги ўзаро зиддият, буюк санъаткорларнинг қалб кечинмалари ёрқин бўёқларда намойиш қилинди. Гарчанд, ўзбек театр саҳнаси қаҳрамонлари бўлган Ёқуб Аҳмедов, Турғун Азимовларнинг характерига берилган характеристика илмоқли, қочиримли ифодаланган бўлса-да, томошабин бугунги кунда бу шахсларнинг театр санъатини монополияга айлантириб олишганига имо қилианётганини дарров сезади.
Бетакрор санъаткор Обид Юнусов буюк ва истеъдодсиз актёрлар орасидаги ўзаро тафовут ва рақобатни ҳаётий мисоллар билан кўрсатаркан, томошабин беихтиёр, санъаткорда шунчалик дард бўлишини кўриб, лол қолади. Саҳнадан сиқиб чиқарилган, тўғрироғи, ҳайдалган санъаткорнинг ўта ҳаяжонли ҳолати кишини беихтиёр ўйга толдиради. НТТ яна шундай чиқишлар қила оладими-йўқми, буни янги кўрсатувнинг кейинги сонларида кўрамиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведения