04 August 2009
02:13 - Фарид Янгельдиндан раддия талаб қилишмоқда
Бугун Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати Андижон вилояти бошқармаси тезкор вакили Музаффар Қурбонов андижонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Фарид Янгельдиндан куни кеча унга ўтказилган тазйиқлар ҳақида оммавий ахборот воситаларига раддия беришни талаб қилди. Фариднинг таъкидлашича, унинг рафиқаси Гулбаҳор Тўраева озод қилинганидан сўнг бир неча марта суҳбатларга келиб турган бу МХХ ходими турли интернет сайтларида чоп қилинган мақолаларга раддия беришни уқтирмоқда. “Гулбаҳор раддия берса, бу унинг иши, лекин мен раддия бермайман ва бу тазйиқ кечаги таъқибларнинг давоми деб ҳисоблайман” деди мухбиримиз билан суҳбатда Янгельдин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону