28 February 2023
01:27 - Раҳматилло Зокиров : БОСҚИНЧИЛАРНИ ТАРАФДОРЛАРИ ДАРРОВ РОССИЯДА ИШЛАЁТГАН ВАТАНДОШЛАРИМИЗНИ ЭСЛАТИШАДИ. ГЎЁКИ РОССИЯ УЛАРГА ТЕКИНГА ПУЛ БЕРАЁТГАНДЕК. “Ҳаракат”: Шундай эси-пастлар туфайли вашшоқ ва қолоқмиз!

Раҳматилло Зокир: Босқинчиларни тарафдорлари дарров Россияда ишлаётган ватандошларимизни эслатишади. Гўёки Россия уларга текинга пул бераётгандек.

Ҳозирда Ўзбекистон аҳолиси 35 миллион дейишади .Шунда 5 миллиони Россияда ишлавотганмиш, 12 милиард Ўзбекистонга юборармиш .Хўп энди қолган 30 миллион халқни айби нима? Айбимиз юртимизда қолиб ишлаб яшавотганимизми?

Россияда ишлаётган 5миллион одам русларга фойдаси тегмаганда аллақачон буларни Ўзбекистонга хойдаб юборарди.Россияда ишлаётган одамларни пеш қилишни йғиштирила. Ҳукумат халқини ўйласа ишчи кучларини Канадага АҚШга,Еропага жўнатсин, Россиядан келаётган пулдан уч турт баравар кўп пул келади Ўзбекисонга.

“Ҳаракат”: Эй, эси паст бобой! Юрт ташқарисида ҚОЛОҚ ва ҚАШШОҚ мамлакатимиздан 5 миллион эмас, нари борса 1 миллиондан ортиқроқ ватандошимиз ишламоқда. Улар қуллардек ишлашмоқда.

Аммо, гап фақат шунда эмас. Гап –тилла, пахта ва табиий газ бойликлари билан дунёда энг юқори ўринларда турибмиз. Шунча бойлиги бор мамлакатмизни гуллаб-яшнатиб юборса бўларди. Аммо, Ўзбекистонни шу аҳволга президент-диктатор Ислом Карим солди. Энди бу ишни жон-жаҳди билан унинг малайи, президент-диктатор-вайсақи Шавкат Мирзиё давом эттирмоқда. Мухолифат уларни танқид қилмоқда.

Умид қиламизки, бу гаплардан кейин эсингиз жойига кела бошлайди, миллат ва ватаннинг тақдирини ўйлашга бошлайсиз. Ишни исми-шарифингизни ўз тилимизда ёзишдан бошланг: Раҳматилло Зокир ёки Раҳматилло Зокирўғли!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону