03 August 2009
14:24 -
Робия Қодирнинг қариндошлари Хитой ҳукуматнинг босими остида унга қарши чиқмоқдалар

Хитой расмийлари шу йил 5 июлда Урумчида бўлган тартибсизликларни ташкил қилишда ҳам Робия Қодир раҳбарлигидаги Жаҳон Уйғурлар Конгрессини айблашмоқда. Улар бу ишга Робия Қодирнинг Урумчида яшайдиган қариндошларини ҳам мажбурлаб тортаётганлари қабиҳликдан бошқа нарса эмас.
Ҳозир маълум бўлишича, Робия Қодирнинг бир гуруҳ Урумчида яшайдиган қариндошларига хат ёздиришибди. Ҳукуматининг талаби билан ёзилганига ҳеч қандай шубҳа бўлмаган бу хатда шундай сўзлар бор: “Сен сабабли турли этник гуруҳларнинг вакиллари ҳаётларидан жудо бўлдилар. Натижада, турли этник гуруҳлар ўртасидаги гармония ва бирлик катта зарар кўрди. Далиллар шуни кўрсатмоқдки, Урумчидаги тартибсизликлар Жаҳон Уйғурлар Конгресси тарафидан ташкил қилинган.”