20 February 2023
01:32 - “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат: Ўзбек журналистлари аҳмоқлардир! У Roziqul Ochil-нинг Интернетда ёзган “Bobomurod Abdulla va Jahongir Muhammmadlarning chiqishlariga munosabatingiz qiziq menga” сўзлари ўзига қаратилган деб ўйлаб, жавоб бермоқда

Бу мақолам, тўғрироғи, лавҳам экспромт билан, яъни ортиқча тайёргарчиликсиз, тезлик билан ёзиб ташланди.

Дарҳол айтмоқчиманки, Бобомурод Абулланинг чиқишларини бир неча йил аввал эшитгандим. Ўшандаёқ ундан ҳафсалам пир бўлиб, у билан қизиқмай қолгандим.

Аслида, кўриб турибманки, ҳозир Жаҳонгир Муҳаммад ҳақида гапирмасдан, бу Бобомурод Абулла мутлақо кўпчилик ўзбек журналистлари каби оддий аҳмоқ эканлигини урғуламоқчиман.

Чунки, бу аҳмоқлар Ўзбекистонни ҳозир ҳам дабдала аҳволда ушлаб турган президент-диктатор Шавкат Мирзиёни қанчалик танқид қилсак, у ва унинг давлат тўла коррупционер-порахўр хизматчи-малайлари Ўзбекистон ва унинг халқи манфаатларини ўйлаб иш олиб борадиган, коррупция ва порўрликка барҳам берадиган йўлдан кетадилар деб ўйлашади.

Аммо, Ўзбекистонда коррупция ва порахўрликни минималлаштириш учун танқидлар етарсизлигини, нима қилиш кераклигини, яъни фундаментал ислоҳатлар зарурлигини, демократия ва демократик сайловларга ўтиш кераклигини билишмайди, тушунишмайди ва гапиршмайди. Шунинг учун уларнинг аҳмоқлиги шубҳасиздир.

Бу мутлақо хатодир, дунёнинг диктаторлик давлатларида, ҳеч бир ерда ва ҳеч қачон ҳар қандай танқидлар билан диктаторлик, коррупция ва порахўрлик тўхтатилмаган, жиддий ривожланиш бўлмаган. Фақат демократик давлатларда инсонларга экинлик берилган, коррупция ва порахўрлик минималлаштирилган. Тўғри, тўхтатилмаган, аммо минималлаштирилган. Бу демократик тузумларнинг моҳиятидир.

Яна тўғри, коммунистик дитатура давом этаётган Хитой бундан истисно, у ерда ривожланиш, олға кетиш бор. Аммо, унумайликки дунёнинг энг мудхиш диктаторлари Гитлер ва Сталини замонида Германия ва СССРнинг иқтисодларида унча катта бўлмган ижобий ўзгаришлар содир бўлди. Аммо Гитлер, Сталин, Ироқнинг диктатори Саддам Ҳусейн, Ливиянинг диктатори Муаммар Каддафийларнинг оқибати қандай бўлганини ҳамма билса керак.

Хуллас, ҳозирги режим билан Ўзбекистон ва ўзбек халқи олға кетолмайди. Олға кетиш учун ҳозирги диктатор ва унинг малайларидан қутилишимиз керак. Аммо, бу қуролли инқилаблар билан бўлмайди. Биз ҳар доим қурол ишлатишга қарши бўлганимиз ва шундай бўлиб қоламиз.

Душманларимиздан қутилиш ҳам демократик усуллар билан бўлади. Халқнинг менталитети демократи томонга қараб ўзгарса, Шавкат Мирзиёнинг ўзи истеъфога чиқади, ёки, мамлакатдан қочиб кетади.

Бунинг учун оддий халқни ва ўзбек журналистларини янги ғояларга ўргатиш, унинг менталитетини ўзгартиришимиз керак. Ҳозир бу иш устида фақат “Бирлик” Партияси ва унинг матбуот органи бўлган “Ҳаракат” Агентлиги шуғулланмоқда.

Яна тўғри, Шавкат Мирзиё ҳам бундай ғоялардан узоқ ва у онгли равишда демократия ғоялари, демократик сайловлар ва демократик мухолифатга қарши. У ҳатто Ўзбекистонни мустақилликка олиб келган "Бирлик"ни ҳам тан олмаяпти, демократик сайловлар ўтказишга йўл бермаяпти.

Кўриниб турибдики, ўзбеклар бундай президент ва унинг маҳаллий югурдаклари бўлган вилоят ва туман ҳокимларидан демократик сайловлар йўли билан қутилишлари керак, ҳокимиятга демократик руҳдаги “Бирлик” каби партиялар ҳақиқий демократик сайловлар билан келиши ШАРТ. Айнан ҳозир мухолифатда бўлган партиялар ҳокимиятга келгандан кейингина фундаментал ислоҳатлар бошланади.

Ҳамма қаршиликларга қарамасдан, демократлар қайтадан оёққа турадилар, демократик руҳдаги партияларни рўйхатдан ўтишига эришадилар, уларнинг вакиллари сайловларда қатнашиб, муҳим лавозимларга чиқишади. Ана ўшандагина Ўзбекистонда Ислом Карим яратган ва 10 йилча унинг малайи бўлган Шавкат Мирзиё тарафидан ушлаб турилган диктатурадан қутиламиз.

Ҳозир бизда демократияни ривожлантириш масаласи, “Бирлик” ва “Ҳаракат”дан ташқари, ҳеч қаерда умуман тилга олинмаяпти, Шавкат Мирзиё бунга йўл ҳам бермайди. Демократия бор жойда ҳокимитга демократлар келса, жуда кўп муаммолар ҳал этилади, демократияни мустаҳкамлаш йўлида ҳамма нарса қилинади. Акс ҳолда, Ўзбекистон ҳозирги ҳароб аҳволда қолаверади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону