19 February 2023
18:18 - Қирғизистоннинг барча президентлари учрашиб, ҳамма хатоларини тан олганмишлар, бир-бирларини кечирганмишлар

Бу учрашувни амалдаги президент Садир Жапаров ташкил қилибди. Учрашувда Садир Жапаровнинг ўзи ва аввалги барча собиқ раҳбарлар Асқар Акаев, Қурманбек Бакиев, Роза Отунбоева, Алмазбек Атамбаев ва Сооронбай Жэнбеков иштирок этишиб, кўп масалаларни муҳокама қилиш билан бир қаторда, ўз хатоларини тан олишганмиш, бир-бирларини кечиришганмиш.

Бунга ишониш қийин. Ўзининг ташаббуси билан Қирғизистон биринчилардан бўлиб, мустақиллини эълон қилгани, аммо диктаторликни янада кучайтирганини Асқар Ақаев тан олиши мумкин эмасди. Иккиюзламачиликлари билан танилган Алмазбек Атамбаев ва Сооронбай Жеэнбеков ҳам ўз хатоларини тан олишлари мумкин эмасди. Алмазбек Атамбаев Қурманбек Бакиев билан кўришишни истамагани учун учрашувни тарк этгани ҳам жуда қизиқ.

Садир Жапаров “дастлаб халқ сайлаган ва охири аянчли бўлган барча президентларни йиғсак, балки бир муштдек бирлашган ягона халқ бўлиб қоламиз”, деб ўйлагани ҳам айтилмоқда.

Бунинг устига йиғилиш Бишкекда эмас, Дубайда ўтказилгани ҳам қизиқ. Ҳарҳолда, бундай йиғилиш қирғиз халқига ёқмаслигини тушунганганлари учун, президентлар Қирғизистон ташқарисида, яъни Дубайда учрашган бўлсалар керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону