18 February 2023
11:14 -
Сафдошимиз Носир Зокирнинг демократия ҳақидаги мулоҳазалари ва “Бирлик” Партиясининг матбуот воситаси бўлган “Ҳаракат”хабар агентлиги билдираётган фикрлар билан танишинг
1. НОСИР ЗОКИРНИНГ “БИЗГА ДЕМОКРАТИЯ ТЎҒРИ КЕЛМАЙДИМИ? НОМЛИ МАҚОЛАСИ
Халқ ва давлат тушунчалари баъзида қарама-қарши қўйилсада, улар бир-бирисиз яшай олмайди. Фақат улар ўртасидаги тўғри келишув ва ўзаро назоратдаги мувозанат ҳамма учун манфаатли ва қулай тузумни таъминлаб беради.
Бизга демократия тўғри келмайди, яъни бизникилар ўз фикрларини эркин билдиришни эплай олмайди, деган мулоҳаза ҳам мавжуд. Унга асос қилиб, кўпинча Қозоғистон ёки Қирғизистондаги митингларни бузғунчилик ва қон тўкилиши билан якунланишини кўрсатишади.
AzonTVнинг “Фикрат” таҳлилий кўрсатувида экспертнинг бу борадаги фикрлари сўралди.
– Митинг ва намойишлар демократиянинг муҳим бир элементларидан бири холос, дейди эксперт, сиёсатшунос Ҳамид Содиқ. - Демократия бу ҳокимиятнинг халқ олдидаги ҳисобдорлигидир. Демократия деганда фақат митингни эмас, кучли парламентни назарда тутайлик. Кучли парламентнинг мавжудлиги ёки қўлидан иш келадиган, ваколатли ижро ҳокимиятининг мавжудлиги - митинг, намойиш ва йиғилишларнинг ўткирлашиб кетишининг олдини олади.
Масалан, Бразилияда ҳам сайловлардан кейин сенат биносини эгаллашди. Ёки Трамп сайловларда ютқизганидан кейин ҳам шундай воқеалар юз берди.
Шу ўринда айтиш керак, бизда митинг ва намойишларга нибатан скептик бир қараш бор. Қўрқишади! Хўш, нега Қозоғистонда бундай бўлди? Чунки Қозоғистон ҳам авторитар давлат. Агар ваколатли масъуллар, айтайлик, депутатлар воситасида халқ фикри инобатга олинмаса, намойиш ва норозиликлар ўткирлашади.
Лекин Қозоғистондаги каби намойишларнинг қонли якунлангани одамларда маълум бир фикрларни уйғотади. Яъни, “қаттиққўл раҳбар турса турсин қон тўкилмасин, инсон умри ҳаммадан устунку”, деган мулоҳазаларга сабаб бўлади. Бир ҳисобдан бу фикр тўғри. Автократия бўладими, тоталитар режим бўладими, бу хаосдан кўра яхшироқ албатта. Лекин халқ фикри билан ҳисоблашмаслик вақти келиб яна намойишларга ва пировардида қонли тўқнашувларга ва ҳатто урушларга сабаб бўлиши тарих кўп марта исботлаган.
Шу ўринда, мавзуга доир маълумот: Томас Гоббснинг Левиафан назарияси мавжуд. У давлат билан боғлиқ назария ҳисобланади. Дорон Ажимўғли ва Жеймс Робинсонларнинг “Тор йўлак” китобида айтлишича, Левиафан бу ҳамманинг ҳаммага қарши урушишини олдини олади. Қозоғистондаги воқеаларни ҳамманинг ҳаммага қарши деб баҳолаш мумкин. Чунки фақат давлат билан эмас, балки ўзаро гуруҳлар ўртасида ҳам урушлар вужудга келяпти.
Шу билан бирга, кучсиз ҳукумат, яъни давлатсизлик ҳам тартибсизликларга сабаб бўлади, кимларнингдир ҳуқуқи бузилишига олиб келади. Яъни, Левиафан бўлса-ю, заифлашган бўлса ҳам тартибсизликлар келиб чиқади. Левиафан мавжуд бўлмаса ҳам ҳуқуқлар поймол бўлади.
Шу нуқтаи назардан айтишимиз мумкинки, ўртадаги нозик бир мувозанат сақланиши керак. Давлат ҳам фуқароларнинг ҳуқуқларини бузмаслиги, фуқаролар ҳам давлатни назорат қилиб туриши керак. Мана шундай идеал вазиятни таъминлаш керак, бизда ҳам. Тўғри бу осон кечмайди. Аммо бундан бошқа муқобил йўл йўқ, дейди сиёсатшунос Ҳамид Содиқ.
2. “БИРЛИК” ПАРТИЯСИНИНГ “ҲАРАКАТ” АГЕНТЛИГИ БИЛДИРАЁТГАН ФИКРЛАР
Юқоридаги мақола муаллифи тўғри фикрлар билдирган. Айни замонда билиш керакки, демократиянинг асосида демократик сайловлар бўлиши ШАРТ. Ҳукумат раҳбарлари буни тушунганлари учун демократия, жумладан, демократик сайловлардан жуда қўрқишади. Диктаторларни демократия ва демократик сайловларга йўл бермаслик сиёсатини оммавий ахборот воситаларидаги тарғиботлар ҳамда митинг ва намойишлар билангина ўзгартириш мумкин.
Бизда расман тан олинган демократик партиялар йўқ. Мустақил оммавий ахборот воситлари бор, аммо митинг ва намойишларнинг йўқлигининг сабаби - халқимизнинг пассивлиги, демократия айнан халқ учун муҳимлигини халқнинг ўзи тўла билмаётгани ҳамда тушунмаётганидир. Халққа буни билдириш ва тушунтириш учун ҳукуматдан мустақил бўлган оммавий ахборот воситалари керакли йўналишда тарғиботларни олиб боришлари ШАРТ.
Аммо мустақил оммавий ахборот воситаларида ҳам катта камчиликлар бор. Уларнинг мутлоқ кўпчилиги ҳукуматни ва турли даражадаги раҳбарларни ўта кескин танқид қилишаётган бўлса ҳам, демократия кераклигини, ҳукуматни тўғри йўлга солиш учун демократи руҳдаги митинг ва намойшлар кераклигини ҳеч эсламаяпи. Бу масалада ҳам, ҳаммма "Бирлик" Халқ Ҳаракати Партияси ва унинг "Ҳаракат" Хабар Агентлигида тарғибот қилаётган таклифларни ўрганиб бориш ШАРТ.
Демак, демократия ғоялари ва демократияга етишиш йўлларини тарғибот қилаётган “Бирлик”нинг harakat.net ва Фейсбукдаги facebook.com/harakat.net адресли Интернет нашрлари билдираётган фикрлар ҳамда хабарларни кузатиб бориш ҳам ШАРТ.