18 February 2023
07:22 - Юсуф Жума: Коинотдаги Манфаат империяси…

Манфаат империяси султони Тубсизжар қошига ўғли Тубсизденгиз келди.
Ота, Марсдан бизга бир миллиард қочоқ келаётган эмиш. Шунча қочоқ султонликка бошоғриқ эмасми?! Бошоғриқ эмас, бошга тож, ўғлим.
Тушунмадим?!
Нимани тушунмайсан?!

Ахир империяда кескин ўзгариш бўлади, иш талаш, ўрин талаш, уй - жой бошоғриғи…
Ўз оти билан ўзи - Манфаат империяси, бир пулдан солиқ тўлашса ,
бир миллиард пул, ишлайди - пул, тўлов тўлайди пул, гўр сотиб олади - пул,
энг охирда миллард қоп тупроқ – юртнинг тупроғи миллиард қоп тупроққа кўпаяди…
Уларнинг бир неча миллиард боласи қолади, улар бир неча миллиард қоп тупроқ…
Экиндан чарчаган тупроқ янгиланиб бораверади…

Тушундингми?!
Тушундим.
Ота, дўстларимиз қириляпти, ўзимизнинг ёрдамга борган қўшин ҳам қирилмоқда,
ёв зўрайди, кучли қуролларни берсакчи?!
Қандай дўстларинг бор, ўзингнинг қандай қўшининг бор?! Ҳеч нарсани тушунмаяпман,ўғлим?!
Ахир Орда уруш кетаяптику?!
Беорлар Орга бостириб келди, бизнинг бир миллион қўшин Орда.

- Эҳ,нодон ўғлим.
Бизда на дўст бор, на душман, на ўзимизники бор, на бегона. Бизнинг элимиз - пул.
Миллатимиз - манфаат!!!…
Ҳозиргина сўрадингку, миллиард қочоқнинг не кераги бор деб, ё ёлғонми?!
Шу миллиарднинг миллион қоп тупроғи қайда қолди нима?!

Манфаатга келаман деб навбатда ўн миллиардлар турибди, ўрнини тўлдириш қийинми?!
Коинотдаги барча қўшинлар бизга ишлайди.
Ўлса ҳам фойда, отилган ўқ ҳам, гўр ҳам …бари бизга фойда.
Орликлар ўжар эл, бизга ўжарлар эмас, бўйнисиниқ қуллар керак…
ўжар қисми юрт деб жон тикиб ўлиб кетади, қўрқоқлари бизга ишлайди,
бизга ўжарлар эмас, ўжарларнинг ери керак…
Урушлар, ҳатто тинчликлар, сайловлар, ёлғонлар, мажлислар, судлар, теливизор,
радиолар, ҳожатхона қоғозидан иркит газеталар… бутун турмуш - бари бизнес…
Бизнинг бизнес…

Ота, озодлик, ҳақиқат деймизку?!
Бу икки кийим манфаатга жуда ярашади…
Эрку адолат - кўз - кўз, бундан ортиқ кўз – кўзни ҳеч қачон яратиб бўлмайди…
Инсоният тупроқ - тирик тупроқ, ўлиб ҳам қутилмайди,
тириклари ўликлариннг тупроғига қайта - қайта экин
экиб тинчитмайдилар,ўлсам қутиламан деб ўйлайди,қутулмайди.

Бизга оталаримиз тушунтирган эмас, ўзимиз тушуниб олганмиз.
Эси бутлар ёзилмаган ҳақиқатларни уқадилар.
Чунки чинакам ҳақиқатлар битилмайди.
Инсоният ичида эси бутлар йўқ ҳисоби, бизнинг
зотимиз билади, ёзиш,айтиш бизга зиён…
Эси пастлар ёзилган ёлғонларни чин деб биладилар.
Сенинг эсинг паст,ўғлим.
Теливизорга қарама, газета ўқима, йўқса, кўп тетаклардек демократия,
эркин сайловлар, сўз эркинлиги,эрк,адолат деб алжираб юраверасан….

Эси пастлардан бўлма!
Эси бутлардан бўл!
Сен бўлажак султонсан!…

Номусчи, ота.
Номус фақат Тангрида!
Чунки унга манфаатнинг кераги йўқ, емайди, ичмайди,
киймайди, ҳеч ким билан дунё талашмайди…

2023 йил, 17 февраль.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону