Ҳа, саноатни ривожлантириш ҳам муҳим масаладир. Аммо, демократиясиз олдинга кетиб бўлмайди. Тўғри, масалан, Хитойда мутлақо демократия йўқ, давлат ягона партия - Коммунистик Партиянинг қўлида. Лекин унинг аҳолиси 1,5 миллиардаги яқин, бойликлари анчагина бор. Шу сабабли, Хитой ўзини дунёда етакчи давлат деб ҳисобламоқда.
Европада эса, бир қатор кичкина давлатлар Хитойдан кўра яхши яшашмоқда. Чунки, уларда демократия ғоялари ҳукумрон.
Ўзбекистон унча катта бўлмаган давлат, бироқ, инсон эркинликлари бўйича бутун дуёнинг энг дабдала давлатларидан биридир. Порахўрлик ва коррупция кенг тарқалган, бу ерда жунёда биринчилар қаторидамиз.Вайсақи-диктатор Шавкат Мирзиё тушунмайдики, Жиззахда ва бошқа вилоятларда бир нечтадан корхона қурилиши билан умумий аҳволимиз тузалмайди.
Ўзбекистон учун фундаментал ислоҳатлар ўтказилиши керак. Шавкат Мирзий шуни ҳам билмайди ва тушунмайди.
Шундай экан, ўзбеклар бундай президент ва унинг маҳаллий югурдаклари бўлган вилот ва туман ҳокимларидан қутилиши керак, ҳокимиятга демократик руҳдаги “Бирлик” каби партиялар ҳақиқий демократик сайловлар билан келиши ШАРТ. Чет элда мажбуран яшаётган демократлар, жумладан, “Бирлик” раҳбари Абдураҳим Пўлат тезда Ўзбекистонга қайтарилиши ШАРТ. Айнан ҳозир мухолифатда бўлган партиялар ҳокимиятга келгандан кейинг фундаментал ислоҳатлар бўлади.
Аммо, ҳеч шубҳасиз, ҳамма қаршиликларга қарамасдан, демократлар қайтадан оёққа турадилар, демократик руҳдаги партияларни рўйхатдан ўтишига эришишадилар, уларнинг вакиллари сайловларда қатнашиб, муҳим лавозимларга чиқишади. Ана ўшандагина Ўзбекистонда Ислом Карим яратган ва 10 йилча унинг малаги бўлган Шавкат Мирзиё тарафидан ушлаб турилган янги диктатура билан олға кетиш бўлмайди.
Демак, демократияни ривожлантириш масаласи умумаан тилга олинмаяпти, Шавкат Мирзиё бунга йўл ҳам бермайди. Демократия бор жойда ҳокимитга демократлар келса, жуда кўп муаммолар ҳал этилади, демократияни мустаҳкамлаш йўлида ҳамма нарса қилинади. Акс ҳолда, Ўзбекистон ҳозирги ҳароб аҳволда қолаверади.
Шавкат Мирзиё Жиззахда ўтказган йиғилишда олинган расмларни кўринг.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведения