11 February 2023
01:34 - Муқимжон Қирғизбоев : “партияшунос” Насимжон Алимовнинг агрессив танқидига жавоб
Азиз фейсбукдошлар! “Сиёсат” журналининг 2022 йил 5-6 сонида менинг сиёсий партиялар фаолиятига доир танқидий мақолам эълон қилинди. Мен мақолани услубий характерга эга эканлиги учун кенг ошкор қилмаслик мақсадида газета ёки фейсбукда эълон қилмасдан журналга берган эдим. Асосий мақсад сиёсий партия аъзолари ёки уларга хайрихоҳ ватандошларга партияларга доир билимлар бериш эди.

Лекин, O‘zLiDeP сиёсий таълим маркази раҳбари, “партияшунос” Насимжон Алимов “XXI asr” газетасининг 2023 йил 9 февралда сонида менинг “Жимжитлик” номли мақоламни агрессив равишда танқид қилган. Мени сиёсий саводи йўқ одамга чиқариб, Муқимжон Қирғизбоев “қандай қилиб талабаларга дарс беряпти” деган иддоларни ҳам қилган.

Газетада мени расмимни бериб, гўёки мени сазойи қилган. Шу билан бирга, мени ҳозирги давлат сиёсатига қарши одам сифатида талқин этган. Албатта, мен яқин кунлар ичида ўша партиявий назарияни умуман тушунмайдиган, сиёсий саводсиз Насимжон Алимовга расмий матбуотда “Раддияга қарши раддия” мақоламни эълон қиламан.

Ҳурматли фейсбукдошлар, унгача Сизларга “Сиёсат” журналида эълон қилинган “Жимжитлик” мақоламни ҳавола қилмоқдаман, уни ўқиб ўзларингиз хулоса чиқарасизлар, деб ўйлайман.

“Ҳаракат”: Сиёсатшунос фанлари доктори Муқимжон Қирғизбоевнинг танқидга қарши танқид руҳида ёзилган қисқа хабарини Носир Зокир орқали олдик.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону