23 January 2023
14:16 - Швецияда Қурони Каримнинг нусҳаси ёқиб юборилиши ва Ўзбекистон ҳукуматининг жимлиги ҳақида

Швециядаги Туркия элчихонаси олдида маҳаллий ҳукуматнинг эътирозисиз Қурони Каримнинг нусҳаси ёқиб юборилиши дунё ахборот воситаларида маълум маънода Швецияни қоралашга йўл очди. Бу давлатнинг НАТО аъзоси бўлиш ҳаракатлари йўлида ҳам чалкашликлар чиқмоқда. Туркия тўғридан-тўғри Швецияга қарши чиқмоқда.

Ўзбекистоннинг янги диктатори Шавкат Мирзиё ва унинг командаси ҳам жим. Бундай қилиш билан Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, фуқаролик жамияти яратиш йўлида жиддий натижаларга эришиб бўлмайди.

Ҳозир Швецияда яшаб, бу мамлакат фуқаролигини олган, бир маҳаллар Ўзбекстон тарафидан СССР парламентига аъзо қилинган Пўлат Охун катта ишлар олиб бориш ниятида. Айнан унинг ташаббуси билан Швеция ҳукумати Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларни ҳимоя қилш бўйича иш олиб бораётган ташкилот тузилишига эришди. Маълум маънода ишлар олға кетмоқда. Пўлат Охунга мувафаққиятлар тилаймиз.

Расмда ўтган йилнинг охирги кунлари Варшавада ўтказилган конференцияда иштирок этаётган Пўлат Охунни кўрмоқдасиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону