23 January 2023
05:02 - Туркияда президентлик ва парламент сайловлари бўлиши кутилмоқда. Уларни кузатиш лозим!

Туркияда ҳокимиятда бўлган Адолат ва Тараққиёт Партияси вакили,айни замонда Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон бу йил бўладиган президентлик ва парламент сайловлари атрофида катта шов-шув қилиш билан бандлар. Ражаб Эрдўғон кеча Бурса шаҳрида ўтказилган митингда сайловлар 14-чи майда бўлиши, бу ҳақда партиянинг ўзи ва Марказий Сайлов Ташкилоти номидан 10-чи мартда расмий эълон берилишини ҳам билдирди.

Сайловларга тайёрланаётган мухолифатдаги Жумҳурият Халқ Партияси (раиси Кемал Қиличдорўғли) ва Яхши Партия (раиси Мерал Акшенер хоним) яхши натижалар кутишмоқда, президент сайловларида умумий номзод кўрсатиб ғалаба қозонишларига ҳам ишонмоқдалар. Бошқа кичик партиялар тўғрисида жиддий маълумот ҳам йўқ.

Бурса шаҳридаги митингда 120 минг киши қатнашганига ҳам ишонч йўқ. Митинг четидан олинган расм ҳам буни кўрсатиб турибди.

Айтиш лозимки, Ражаб Эрдоған ва феълан унинг қўлида бўлган Адолат ва Тараққиёт Партияси 1 йил аввалча ўтказилган маҳаллий сайловларда Истанбул шаҳар мэри бўлиш учн ҳаракат қилган Акром Имомўғлининг йўлини тўсишга роса уриндилар. Сайловларнинг 1-чи турида Акром Имомўғлига ғалаба қозонишига турли фитналар билан йўл бермадилар, аммо у 2-чи турда ғалаба қозонди. Ҳозир унга қарши турли суд ишлари очилаб, уни шаҳар мэри лавозимидан четлаштиришга бир неча ойдан бери ҳаракат қилиб ётибдилар, аммо Акром Имомўғли ҳалигача Истанбул шаҳар мэри.

Қисқа қилиб айтсак, Ражаб Эрдоған ҳамда Адолат ва Тараққиёт Партияси биргаликда ҳозиргача Акром Имомўғлини Истанбул шаҳар мэри лавозимидан четлатолмаяптилар. Бу фактлар ҳокимиятнинг кучсизланиб бораётганини, мухолит кучли бўлиб бораётганини кўрсатмоқда.

Аммо, биз ўзбеклар нима бўлганда ҳам Туркиядаги сайловлар жуда қизиқ бўлишини кутишимиз ва жараёнларни диққат билан кузатиб боришимиз лозим.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону