
Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ўз фармони билан парламент қуйи парламент палатаси – Мажилисни тарқатиб юборди ва 19 мартда навбатдан ташқари сайловлар ўтказишни тайинлади, деб хабар берди “Vlast.kz”.
Давлат раҳбари маҳаллий вакиллик органлари – маслиҳатларни муддатидан олдин тарқатиб юборишни назарда тутувчи яна бир бошқа фармонни ҳам имзолади.
Фармонлар президент томонидан бош вазир ва парламентнинг ҳар икки палатаси спикерлари билан маслаҳатлашувлардан сўнг қабул қилинган.
Тоқаевнинг эслатишича, эндиликда парламент депутатларининг 70 фоизи партиявий рўйхатлар бўйича, 30 фоизи эса бир мандатли округлардан сайланади.
Аралаш сайлов тизимига кўра, 50/50 нисбатда вилоятлар ва республика аҳамиятига молик шаҳарлар депутатлигига ҳам сайловлар ўтказилади. Сайловчилар район ва вилоят аҳамиятига молик шаҳарлар депутатлигига фақат бир мартали сайлов округларида номзодлар учун овоз берадилар.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения