20 December 2022
20:47 - Юсуф Жума: ҒАРБНИНГ ТОШКЕНТДАГИ ЭЛЧИЛАРИГА! ЖАНОБ ЭЛЧИЛАР! ТИЛЛАРИНГГИЗ БОРМИ?!!!… ЎЗБЕК ГАЗИ ҲАМ УКРАИНАЛИКЛАРНИ ҚИРМОҚДА, ҲАМ ЎЗБЕКЛАРНИ - ЭНГ ДАҲШАТЛИ ГЕНОСИД…

Фақат Ўзбекистоннинг эмас, бутун Марказий Осиёнинг бутун муааммоси - бутун бошоғриғи иккита -
бири ўрисга қарамлик ва энг биринчиси - СОТҚИНЛИК.
Бошқа барча нарсаси етиб ортади - ҳар жиҳатдан бой,
фақат ҳар жиҳатдан ўрисга қарам.

Энергияга шу қадар бойки, бугун бутун дунёни қишдан чиқармоқда,ёритмоқда.
Барча ер ости,ер усти бойликларини ўрис текинга олиб, дунёга пуллаб, қуролланиб,Украинага бомба 
ёғдирмоқда - Дунёнинг энг сара эли бўлган ва яшашга
ҳамма элдан кўпроқ муносиб эл қирилмоқда.

УКРАИНАНИНГ СУВ, ИССИҚЛИК, ЭНЕРГИЯ ЙЎЛЛАРИНИ ВАЙРОН ЕТИБ, ЭЛНИ ГЕНОСИД ЭТМОҚДА,ЕВРОПА БУНИ ГЕНОСИД ДЕБ ТЎҒРИ АЙТМОҚДА.

СИЗ, ЖАНОБ ЭЛЧИЛАР, ЭНДИ АЙТИНГЧИ, ЎТТИЗ ОЛТИ МИЛЛИОН ЎЗБЕКНИНГ СУВСИЗ,ГАЗСИЗ,ТОКСИЗ ҚОЛДИРИЛИШИ - ГЕНОСИД УМАСМИ?!

ЎН ЙИЛЛАРКИ, ШУНДОҚ…
НЕЧУН ЖИМСИЗ?!
ТИЛ БОРМИ?!
СОТҚИН МИРЗИЁЕВЛАРНИ МАҚТАГАН ТИЛ ТИЛ ЭМАС,
УНИНГ ХОИНЛИГИНИ ИСЛОҲАТЧИГА ЧИҚАРГАН ТИЛ - ТИЛМИ?!
ҲАҚИҚАТНИ АЙТГАН ТИЛ - ТИЛДИР,
НОМУС БИЛАН ГАПИРГАН ТИЛ ТИЛДИР!!!

ЎЗБЕКИСТОНДАН ЮЗ МИЛЛИРД КУБ МЕТРДАН КЎБ
ГАЗ ОЛИНАДИ ВА БАРИНИ КРЕМЛ СОТАДИ…

ОЛТИНДАН - ОҲАККАЧА…
УРАНДАН - КЎМИРГАЧА…
ГАЗДАН - ҚИММАТБАҲО МЕТАЛГАЧА…
БУТУН М.О.ДА ШУНДОҚ…
М.О.да ИҚТИСОД - ЎРИС ТЕРРОРИ…
М.О.да СИЁСАТ - ЎРИС ТЕРРОРИ…
М.О.да САЙЛОВ - ЎРИС ТЕРРОРИ…

САЙЛОВЧИ БИТТА - КРЕМЛДАГИ - Путин бўлса - Путин,
Ленин бўлса - Ленин…

ЎЗБЕК ГАЗИ ЎЗБЕККА БЕРИЛМАГАНИ УЧУН ЎЗБЕК ГЕНОСИД ҚИЛИНАЯПТИ,
ЎЗБЕК ГАЗИНИ ЎРИС СОТИБ, ПУЛИГА УКРАИНАНИ
БОМБАЛАЁТГАНИДАН УКРАИНАЛИКЛАР ГЕНОСИД ЭТИЛАЯПТИ…

Каримов даврида юқи қолар эди.
Бу хоин юқини ҳам қолдирмаяпти…
Ислоҳати - демократияси шу…
Баринг оқил кишиларсиз, қуйидаги тўртлигим
Сизга бор ҳақиқатни тушунтира олади, Ш.М.нинг
демократлигини ҳам:

ЧУҚУРЛАШГАН САЙИН ЁЛҒОН - ФОЖЕА -
ЧИНДАЙ ТУЮЛАДИ - ЧУҚУРОҚ ҚАРА:

ЁЛҒОННИНГ КИЧИГИ - ДИКТАТУРАДИР,
ЁЛҒОНИНГ КАТТАСИ - ДЕМОКРАТИЯ…


Ўзбекистон юз миллиард ортиқ газ олинади,
сотқинлар 52 миллиард куб деяптилар.
Сиз қанчалигини аниқ биласиз…
Майли айтганларича бўлсин.

Туркияга борадиган қувурдан 30 миллиард куб метр газ оқади ва Туркиядан ташқари беш - олти мамлакатга етарли.
Қандоқ 52 миллиард кичик Ўзбекистонга етмасин?!…

Ўзбекистон на яшил, на сариқ, на қизил… энергияга зор,ёлғонлар билан алдамасин, нақдини - борини берсин,
бу сотқин, ёлғончи Ш.М.!!!
Газ идораларинингбошлиқлари эмас,сотқин Ш.М. бош айбдор.

Тўғилган кентим Қоракўлда каттакон газ кони бор,
тан олиб айтганлари саккиз миллиард куб метр газ
йилига қазиб олиняпти, ўрис энг камида икки - уч карра камайтириб айтади, лекин газ кони устида
юртдошларим оч, юпун,газсиз,ишсиз…

Мактабларда очликдан ўлаётган болалар бор…
Туғруқхоналар, боғчалар, мактаблар газсиз, токсиз..
Ўзбекистон кўмирини ҳам ўрис сотмоқда, ўзбекка
кукуни сотилмоқда,сара қисми четга сотилаяпти…

Сизнинг”Озодлик”, ВВСларинггиз КГБга ишлайди.

Ўзбекистонда газ етишмайди деган КГБ ёлғонларини
ҳар йили такрорлайди. Ҳатто кўмирнинг сара қисми йўлда ўғирланяпти деб,текширилмаган, КГБ тарқатаётган ёлғонлар билан алданган, адаштирилган элни алдаяпти, адаштиряпти.
Бу радиоларни тозалаш шарт…

Барча ер ости бойликлари бўйича барча шартномалар эълон этилсин!!!

Ш.М.ўрисга ва Хитойга -
Юртни ёппасига сотди…

Душман давлатлар элчихоналари ўзбекнинг геносидидан қувонади, уйғурнинг қондошлари қирилсин! - дейди…

Сиз - чи?!…
Ўзбек курашмайди - дейсизми?!
Курашадиганлари доимий қирғинда…
Юз йиллаб…
Қаранг, энг сара йигитлари унмай, кўзга -кўринмай
зиндонларга ташланади - блогер йигитлар такдирига қаранг…
Нечун блогерлар озод этилишини кескин талаб этмайсиз?!…
Газ, иш, ток сўраб чиққан ишчилар, оддий кишилар
қамалаяпти, нечун жимсиз?!

Берган қарзларинггиз қани, нега иш ўринлари яратилмади - нечун сўрамайсиз?!

Ўзбек дунёдан эллик миллиард қарз, бари ўрисга оқди.
Сизга қарз берманглар - дедим, бердинглар…
Юртни хонавайрон эттинглар, Хитой қарзлари билан..
Ўзбекистон газ, олтин сотиб олаётганмиш - импорт эмиш..
Аслида ўз газини, ўз олтинини сотиб олган бўлади,
ҳужжатлаштирилади, пул ўрисга кетади, ҳеч нарса 
қолмайди ўзбекка - на газ,на олтин… 

Ўткинчи манфаатларга қул бўлманг, сотқинлар билан эмас, эл билан бўлинг, ютасиз…
Бу эл дунёга фақат яхшилик берган - эришган барча
ютуқларинггиз, Мусо Хоразмий, Ибн Сино,Берунийлар
илмининг мевалари…

Бу элнинг қирғинига томошабин бўлманг!…
Бу элга, бу тупроққа хиёнат этиб, ҳеч ким ютган эмас,
Сиз тарихни яхши биласиз…

ДЎСТДАН ҲАМ, ДУШМАНДАН ҲАМ ҚАРЗИМИЗНИ
ОРТИҒИ БИЛАН ҚАЙТАРИШ - ТАНГРИ ОЛДИДАГИ
БУРЧИМИЗ - шу бизнинг эски ва мангу динимиз -
буюк боболаримиз дини…

Мирзиёев қудалари билан Нукусда элни гранаталар билан ўлдирди -жимсиз, тағин шу қотилга ишлайсиз…
Ислоҳатчи деб олқишлайсиз…
Ёлғонми?!…
Ҳозир Бухорада қоракалпоқларнинг иши”суд”да кўрилаяпти.
Бухоро шаҳрида”Отбозор” отлиқ ўлим лагери бор.
Бу қатлгоҳни Ш.М.нинг миллатдошлари пирсиёнлар - тожиклар бошқаради. Бизда азалдан пирсиён - ўзбек
муааммоси бор. Пирсиёнларда миллатчилик кучли.
Шу боис Тожикистонда ўзбек гази ёнмоқда, Ўзбекка
йўқ газ, тожикка бор…

ОТбозор турмасида ўзбеклар, бошқа турк эллари
қийнаб ўлдирилади, мен ва ўғилларим ҳам энг
даҳшатли қийноқларни бошдан кечирганмиз.

Шахсан Ш.М. бизни шу зиндонда ўлдиришни буюрган…
Ш.М. қорақалпоқларни шу ерга атайлаб олиб келди,
қийноққа солдирди…

Суд жараёни қип - қизил ёлғон…
Текшириб кўринглар…
Олмаота ва Нукус қирғинлари халқаро поғонада
қайта тергов этилиши шарт!…

Ш.М. озроқ бош кўтарганни бола - чақаси билан йўқотишга киришади.
Хитойча йўл - яқинларинг билан йўқ қиламиз - деб
айтади шотирчалари - бу Ш.М.сўзи…
Гўё Мирзиёевнинг ҳаром - ҳаришга ботганлари йўқдай…
Юрибдиларку, элнинг устидан мошин ҳайдаб…

Сиз билмайсизми?!…
Қозоқнинг қотили Тўқаевни кўтар - кўтар этдинггиз -
Путинга қарши чиқди деб?!
Мен сотқиндан қаҳрамон ясаманг деб - айтдим.
Куни кеча 15 декабрда ўриснинг ёнини БМТда олдику?!
М.О.нинг беш сотқин “президент”ҳам Кремлнинг
террор йўли билан ҳокимиятга келган - Ғарб чора
кўришга қодир - бу терорлар ҳеч давлатнинг
ички иши эмас… Ғарб чора кўришга ҳақли…
М.О.даги Кремль террорлари М.О.”давлатларининг”
ички иши эмас…

Ўзбек етакчисиз,нотўғри ўқитилади, дўст - душманини
биладиган кам..
Оз сонли мухолифат четда, юртига қайтсин деб есладингизми?!

Мухолифат етакчиси Абдурайим Пўлат шундоққина
Оқ Уй ёнида ўз юртига бориб келиш имкониятига ҳам эга эмас - ёши 70 артофида - Ўзбекистонда Америкача демократия қураман деб ўз юртига зор бўлди…

Агар Москва йўлини танласа - Москва уни унитмасди…
Лекин Сиз унитгансиз…
Сиз Михаил Сааквашвилидай улуғ инсонни Путин чангалига топшириб қўйгансиз, уялмайсиз..
Грузиядан шуни ололмаган АҚШнинг нимаси АҚШ?!..
Буюк Жон Маккейин билан АҚШ жасорати кўмилдими?!…

Украинага ўрис икки - уч минг километрдан бомба
ёғдиряпти, Сиз Украинага йигирма километргача от
деяпсиз, душманни бошда кўтариб, уни аяп уришишни
кимдан ўргангансизлар - бу хиёнатку?!…

Ғарб етакчилари ҳар куни йигирма тўрт соат мажлис
ўтказгунча - узоқ ўйласинлар…

Ғарбнинг иқтисодини ўриснинг қароқчилик билан топган хом - ашъёсига қарам қилиб қўйган - ғарблик сиёсатчилар ҳам ўриснинг уруш жиноятларига шерик…

Бир ҳақиқатимни тағин такрорлайман:

Глобал иқтисод - глобал фожеа - глобал уюшган
жиноятчилик - дунёни шу куч бошқармоқда…
Дунёни номусли иқтисод, номусли сиёсат, номусли
етакчилар бошқариши шарт!!!

2022 йил, 20 декабрь. 


Ғарбнинг террорчи Россияга қарши бир миллион биринчи (1000001)санксия пакети.

Ҳеч қачон олғи - берги этилмаган адолатнинг ўрислар билан экспорти ҳам, импорти ҳам бутунлай тўхтатилади. Чунки адолат на уларда бор, на бизда.

Ҳеч қачон олғи - берги этилмаган ор - номуснинг ўрислар билан экспорти ҳам, импорти ҳам бутунлай тўхтатилади, чунки ор - номус на ўрисларда бор, на бизда бор.

Агар шу кескин чоралардан сўнг ҳам номуссиз ўрислар Украинага бомбалар ёғдиришда давом этсалар, биз нефт нархини ошириб, бутун Россияга евро ва доллер ёғдирамиз!!!

2022 йил, 20 декабрь.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону