19 December 2022
10:33 - Владимир Норов Ўзбекистон "можаролар фақат ҳалокатли оқибатларга олиб келади", деган фикрда қатъий эканлигини яна бир бор таъкидлабди? Қани кимда яна шунақа фикр бор, дебди мухбиримиз?

Ўзбекистон можаролар ва қарама-қаршиликлар фақат ҳалокатли оқибатларга ва ғолиблар бўлмайдиган вазиятларга олиб келади, деган фикрга қатъий амал қилади, дея таъкидлади Ташқи Ишлар Вазири Владимир Норов хорижий дипломатлар билан учрашувда.

18 декабрь куни Ташқи Ишлар Вазирлиги томонидан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида "Янги Ўзбекистон: ўзгарувчан ва ўзаро муштарак дунёда ишончли ҳамкор" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Владимир Норов учрашувда "Марказий Осиё+" форматидаги мулоқотни ривожлантириш масалаларига эътибор қаратган.

"Марказий Осиё+" формати минтақавий мувозанатни мустаҳкамлаш ва сақлашга хизмат қилган ҳолда турли келишмовчиликларга аралашмасдан, вазмин ва мустақил сиёсат олиб боришга содиқлигимиздан далолат беради", деб Владимир Норовнинг сўзларини келтирмоқда ТИВ матбуот хизмати.

Шунингдек, Ўзбекистон ташқи сиёсат идораси раҳбари бугунги кунда прагматик ва конструктив дипломатия ғоят муҳимлиги ҳақида гапирган.

"Ўзбекистон можаролар ва қарама-қаршиликлар фақат ҳалокатли оқибатларга ва ғолиблар бўлмайдиган вазиятларга олиб келади, деган фикрга қатъий амал қилади. Оқилона муросага асосланган дипломатиягина барча томонларнинг манфаатларига тенг ва зиддиятсиз жавоб беради", – дебди Владимир Норов чет эллик дипломатлар билан учрашувда. 

Хуллас, шунқа гаплар, демоқди "Ҳаракат" мухбири. Қани, шунақа гапларни қайтаришга яна кимнинг ҳаракати етади, деган савол қўйибди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону