02 August 2009
01:45 -
Алла Пугачева Киевга кўчмоқчи, чунки Москвада қиморхоналар ёпилди

Бу бировга ёқиши мумкин, бировга ёқмаслиги. Аммо, қонун – қонундир. Ёқмаганлар янги шароитга кўриникишга мажбур бўладилар. Қолаверса, ҳамма мамлакатларда қиморхоналар учун шу каби чекловлар мавжуд.
Алла Пугачевадек машҳур, қўли ҳамма нарсага етадиган, аммо парламентга етмайдиган санъатчи нима қилиши керак? Алла хоним йўлини топибди. Рус ахборот воситаларининг берган хабарига кўра, Алла Пугачева Киевга кўчиб кетиш ниятида эмиш.
Бўлиши мумкин. Чунки Алла опанинг бундай ишга кучи, Киевга эса қўли етади. Бироқ, унинг малаҳатчилари яқинда Украина ҳам шундай қонун чиқариши мумкин, деб санъатчилини огоҳлантириб қўйсалар ёмон бўлмасди.,