02 August 2009
01:15 - Қарши турмасида ётган ҳуқуқ ҳимоячиси Норбой Холжигитовнинг аҳволи оғир
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти Жиззах вилояти бўлими раиси Бахтиёр Ҳамронинг Бўригул Холжигитовага таяниб маълум қилишича, Қаршидаги 64/49-сонли жазони ижро этиш муассасасида сақланаётган жамият фаоли Норбой Холжигитовнинг аҳволи яна оғирлашган. Ҳуқуқ ҳимоячиси танасидаги қанд миқдори яна-да ошиб, оёқ ва лаблари кўкимтир тусга кирган. Чап қўл ва оёқ соҳаси ҳаракатсизланиб қолган. Боз устига, ўзи ётадиган кўрпа-ёстиғини кир қилди, деган баҳона билан унга муассаса тартибини бузганлик айби қўйилган. “Ташқаридагиларга айтинглар, мени бу ердан чиқаришга ҳаракат қилишсин” деб таъкидлаган умидвор оҳангда ҳуқуқ ҳимоячиси.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону