15 November 2022
20:31 -
Юсуф Жума: Бир оғиз сўз - бургутлар дини - Бўлмайдиган болангни ўлдир!!!…
ХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХ
Самарқандда турк дунёсининг дўстлари йиғилдими,
душманлари?!…
Путин энг бурун қозоқларни ўрисга оттирган сотқин,
ноэр Тўқаевни “қаҳрамон” қилди.
Барча, ҳатто ғарбнинг айрим сиёсатчилари Тўқаевни
олқишлашди.
Ғарбда ҳам аҳмоқ тиқилиб ётибди.
Мен ёздим, бу дунёни алдаш учун Путиннинг ўйини.
Ва шундай бўлиб чиқди, Қозоқистон ўрисни қуроллантиряпти…
Путин кейинроқ қуйруқбашара Имомалини “қаҳрамон” қилди.
Миллионлаб аҳмоқ олқишлашди.
Мен ёздим, бу ўйин, пирсиёнлар ўтмишдан ўрис билан.
Ва шундай бўлиб чиқди - пирсиён Имомали ўрисга
Эрон дронларини етказиб бермоқда.
Кремлчилар Мирзиёевнинг сўтак шотирчаларини ҳам
“қаҳрамон” этишди.
Мирзиёев ўриснинг энг ишончли таянчи.
Ўзбекистончалик таланаётган юрт дунёда йўқ…
Кўп ёздим.
Ш.М. санксияларни четлаб, ўрисни қуроллантирмоқда.
Айрим далиллар эълон этилди... лекин шундайлари
борки… калтабин Мирзиёев дунё билмайди деб ўйлайди…
Марказий Осиёнинг бирлашиши тўғрисида бирон оғиз
гап йўқ, оғизларида Кремлнинг тиққиси бор…
Ҳар бири ўлгунича ҳукмдор бўлмоқчи, кейин ўзидай
аҳмоқ, сотқин фарзандининг ҳукмдор бўлишини истайди…
Шулар Самарқандда йиғилиб, Турк Дунёси ҳақида вайсашди.
Эрдўғондан бошқа барчасини СОҲИБҚИРОН АМИР
ТЕМУР ҳазратлари мақбаралари олдида дор тиклаб,
осса, М.О. эллари беш сотқиндан қутилардилар,
жаҳонгир бобомизнинг муборак арвоҳлари шод бўлардилар…
Беш сотқин Путиннинг бир мучасининг беш туки,
Путин истаса ўстиради, истаса юлиб ташлайди…
Глобал хатар ҳақида алжираган Ш.М.
М.О.га энг биринчи глобал хавф - аллақачон глобал фожеага айланган
Россия ва шу беш сотқин тепасида турган беш “давлат”.
Ҳар бири ўз элининг фожеаси…
Самарқанд йиғини шунчаки ниқоб - биз барча билан
Ҳамкормиз - демоқчи бу хоинлар.
Аслида бари Путин остида.
Бешови ҳам Украинада Путин енггишини интиқлик
билан куттишмоқдалар, йўқса тақдирлари бошқача бўлади…
Нечун Ш.М. рефериндумни кечиктиряпти -
хўжайинининг “ғалабасини” кутмоқда…
Хўжайини эса чиққан жойига кириб бормоқда…
Мен Ш.М.га кўп қадимдан дунё ўзгаришини тушунтириб келдим.
Суянганинг тоғ бўлса ҳам - чўкаётган тоғ бўлса суянма дедим –
эси бўлса тушунарди - мени дўст деб биларди…
Вале бу саводсиз “олим” тушунмади… энди ҳаёт тушунтирганда тушунади…
У ҳозир ўзини турк дунёсининг лидери этиб кўрсатиш,
турли йўллар билан ғарбдан кўпроқ ундириш, Путинга
кўмаклашиш, А.Усмонов бойликларини қайтариш,
ўзини ўзбек қилиб кўрсатиш,
Путин кетган тақдирда ҳам жон сақлаб қолишдай
жирканч тилаклар билан нотинч…
Отаси Каримовни сотган, хўжайини Путинни сотмайдими?!
Энг биринчи шу сотади…
Тобора Сининг - Хитойнинг остига кириб бормоқда…
Турк очунининг энг биринчи душмани - Ш.М.
Уйғурларга қарши БМТда Хитойни ёқлаган шу эмасми?!
Қорақалпоқларни гранаталар билан ўлдирган шу эмасми??
Қорақалпоқни отгани - ўзбекни отгани,
ўзбекни отгани - қорақалпоқни отгани…
Бир тан, бир жонмиз - туркман ҳам, қирғиз ҳам,
қозоқ ҳам, уйғур ҳам, татар ҳам….
Ҳатто ўз газини ўзига бермай, элни геносид этаётган шу эмасми?!
Дарёни пирсиёнларига боғлаб берган шу эмасми?!
Шу эмасми - юртни қарзга ботириб, барча пулни Москвага оқизган?!
Шуми Туркчи?!…
Тангрининг лаънати бўлсин - шу хоинга юкинган ЎЗБЕККА!!!
Агар Самарқандда чиндан Турк дунёси учун қайғурувчилар йиғилган
бўлса, нечун бир оғиз уйғурлар учун ташвиш билдирмадилар,
майли, юмшоқроқ оҳангда?!
Лаънати гала, яқинда баринг экканингни ўрасан…
Токи Аму Сир орасидан бир эр Ўзбекистон бошига
келмас экан, М.О. бир мушт бўлолмайди.
Мушт бўлса, бўлажак,… ёв ҳам, сотқин ҳам …
экканларини даҳшатли ўрадилар…
Миллион - миллион йиллар бўйи такрор - такрор
исботлашган боболаримиз…
Эрдўғон тўғрисида, кимдир уни арабпарастликда
айблабди, Эрдўғон арабпараст эмас, исломпараст,
Тангрипарастликдан юқори “парастлик” борми,
номусли киши ва дунёнинг энг номусли президентларидан
бири, балки биринчиси…
Украина ёнида мардона турди, қўлидан келганини
қилди, эсизки қўли унчалик узун эмас..
Озарбайжонда ҳам…
Сурияда туркманлар ёнида ҳам…
Турк дунёси ва шонли тарихи тўғрисида ҳар куни
баралла сўйламоқда, ғурурланмоқда…
Ва ҳақлидир…
2022 йил,14 ноябрь.
Бир оғиз сўз - бургутлар дини -
Бўлмайдиган болангни ўлдир!
Барча диндан қутлуғ ойини,
Бўлмайдиган болангни ўлдир!!!
Кўкдан ташлар полопонини,
Юксак учса - берсин шонини,
Йўқса олсин Тангри жонини,
Бўлмайдиган болангри ўлдир!
Элу юртнинг ҳолига бефарқ -
Халқни туққан шу беномус халқ.
Йўлингни оқ этар қачон ҳақ -
Бўлмайдиган болангни ўлдир!
Ярми сотқин, ярмиси қулдир,
Ким айтади - шулар ўғилдир,
Кечиктирма, кечирма, ўлдир,
Бўлмайдиган болангни ўлдир!
Кўрдим,кўргин, бил, бўлари йўқ,
Ўз элига эл бўлари йўқ,
Биронта ҳам дил тўлари йўқ,
Бўлмайдиган болангни ўлдир!
Милёнлабми, милёнлаб ўлдир,
Тирлаб ўлдир, пайконлаб ўлдир,
Дорлаб ўлдир, зиндонлаб ўлдир,
Бўлмайдиган болангни ўлдир!
Энг сўнггиси бўлса ҳам ҳатто,
Кўрма унга яшашни раво,
Булғамасин донггингни асло,
Бўлмайдиган болангни ўлдир!
Сорга берган диннинг зўрини,
Эгалла деб кўкнинг тўрини,
БируБоринг берар борини,
Бўлмайдиган болангни ўлдир!!!
2022 йил, 31 октябрь.
Жаноза.
Хотиним ўлди деб юртга солди жар,
Элу хеш йиғилди солганча дод - вой.
Бирдан барча тинди - нодон чол, хумпар,
Алдабти, аёли тирик, қаранг, вoй?!
Чол деди: - лаънати тириклай ўлди,
Кетса кетдим демас, анчадан буён.
Келса келдим демас, супурги бўлдим,
Хамир қораяпман, ёпаяпман нон.
Қандоқсан демади, дард - дилга пона,
Қуссам, тозаладим қон бўлса хона.
Қўлим зарли чоғи дерди - ягонам,
Қўлим ҳассали чоғ деди - девона.
Йилларки киримни юваман ўзим,
Нетай, ботирайми қўлимни қонга?!…
Ёшланди каттаю кичикнинг кўзи,
Боқиб мусичадек беозор жонга…
Бир оқсоқол деди - ғуссага тўлган,
Турмуш жанозадир - йўқ экан бир эш.
Бир аёлинг эмас тириклай ўлган,
Тириклай ўлгандир бутун элу - хеш…
2022 йил, 10 ноябрь.
Жони бор алдайди, ёқар ўтларда,
Дўстлар ёвликдан дарс берар ётларга.
Шу боис бутпараст яшар сиғиниб,
Алдаб, адаштирмас, жонсиз бутларга…
2022 йил.
Нафратинг мунча кўп? - савол ташлайсан,
Кечмишимни айтсам, кўзни ёшлайсан.
Барчадан менчалик хиёнат кўрсанг,
Дуч келган жонзотни ота бошлайсан…
2022 йил.
Очун кенг дейсанми?! Эсинг хом - бўтқа,
Шу қадарлик торки, бошингда нўхта.
Дунё кенг - дунёни сўраганларга,
Сўрамаганларга сиртмоқ, авахта…
2022 йил.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведения