01 August 2009
21:18 -
Россия ва Қирғизистон ҳаммани, биринчи навбатда Ўзбекистонни, ўзларича лақиллатишмоқчи
Маълумки, бир неча ойдан бери Россия ва Қирғизистон ҳарбий соҳада ҳамкорликни чуқурлаштириш ҳаракатида эканликлари, Қирғизистоннинг жанубида Россия ҳарбий базаси яратиш режалари бўйича музокаралар олиб боришаётгани ҳақида турли туман хабарлар пайдо бўлмоқда. Рус ва қирғиз расмийлари маслани атайлаб чувалатиб, гоҳ Россия базаси яратилиши, гоҳ КХШТ нинг Коллектив Тезкор Ҳаракат Кучлари учун база яратилишини гапиришмоқда.
Иссиқкўлда ўтаётган КХШТ саммитидан келаётган хабарлар ҳам эски йўналишда: Россия ва Қирғизистон русларнинг Қирғизистондага ҳарбий кучларини орттириш масаласида қандайдир музокаралар олиб бормоқдалар, қирғизлар бунга приницип ўлароқ розилик ҳам берганлар, аммо ҳозирча улар бу масаланинг тафсилотларини ҳаммадан бекитмоқдалар.
Бугун Чўлпон-Отада Дмитрий Медведв билан Қурмонбек Бақиевнинг учрашув ҳақидаги Қирғизистон тарафидан тарқатилган қисқа расмий хабар ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг журналистларга айтган гаплари кўрсатмоқдаки, русларнинг Қирғизистоннинг жанубида, яъни Ўзбекистон чегараларига яқин жойда ҳарбий база яратиш режалари қадамма-қадам амалга оширилмоқда. Баъзи рус ахборот воситалари, ўз манбаларига таяниб, Россиянинг ҳарбий кучлари 49 йилга Қирғизистонда қолиши, сўнгра бу муддат 25 йилдан узайтириб борилишига келишилганини ҳам билдирмоқдалар.
Бу Ўзбекистон учун қабул қилиб бўлмайдиган қарордир. Аммо, Ўзбекистон расмийлари нимага жим қолишмоқда? Бу саволга биттагина жавоб бор. Айниқса, Андижон воқеаларидан кейин, Ўзбекистон президенти ва ҳукуматининг обрўси шунчалик тушиб кетдики, ҳозир уларнинг гапига Қирғизистон ҳам қулоқ солмайди. Гапига ҳеч ким қулоқ солмаётганлигини ҳаммага ошкор қилмаслик учун Ислом Карим шундай муҳим масалада бекиниб ўтиришни авзал кўрмоқда.
Ўзбекистон Марказий Осиёдаги етакчи ролини бутунлай йўқотишдек тарихий воқеалар арафасида эмас, шу воқеалар ичида турибди ва, минг афсуски, ҳеч нарса қилолмаяпти. Мавжуд ҳукумат билан қиломайди ҳам. Аммо, вақт ўтиши билан, ҳеч қачон қилолмайдиган ҳолга тушиши мумкин.