01 August 2009
20:33 - Арманистон президенти Туркия билан муносабатларни нормаллаштиришни рад этди
Тўғрироғи, Туркия олдинга сураётган шартлар остида нормаллаштиришни рад этди.

Маълумки, Туркия-Арманистон муносабатлари Тоғли Қорабоғ ва Озорбайжоннинг бундан ташқари яна 20 фоизча ҳудуди русларнинг ёрдамида Арманистон тарафидан феълан босиб олингандан бери энг паст даражада эди. Бу икки мамлакат чегаралари Туркия тарафидан бутунлай бекитиб ҳам қўйилган.

Туркия Арманистон билан алоқаларни нормллаштириш учун биринчи қадам сифатида арманиларнинг Озорбайжон тупроқларидан чиқиб кетиши лозимлигини гапирмоқда. Яқинда Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон бу шарт бажарилмаса арманилар билан муносабатлар ўзгармаслигини жуда очиқча билдирганди.

Арманистон президенти Серж Саргсян Туркиянинг бу позициясини қабул қилмаслигини кўрсатувчи баёнотини рус оммвий ахборот воситалари орқали икки кун аввал, яъни Иссиққўлга кетишдан олдин эълон қилди. Бу тактик қадамни тушуниш мумкин. Саргсяннинг мақсади – Марказий Осиёдаги турк жумҳуриятларининг бу маслалага муносабатларини ўрганиш. Табиий, ҳеч қандай муносабат бўлмайди, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон суст қолади. Русларнинг мақолида айтилганидек, сустлик ризолик аломатидир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону