01 August 2009
12:31 - КХШТ саммитининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди
Кеча кечқурун Чўлпон-Ота шаҳарчасида КХШТ саммитининг биринчи мажлиси бўлиб ўтганини, мажлисдан кейин журналистларга Қирғизистон президенти Қурмонбек Бақиев маълум қилди. Унинг айтишича, учрашув очиқлик ва конструктив руҳда ўтибди. Ҳаммани ҳаяжонга солган ва асосий вақтни олган масала халқаро терроризм ва диний экстремизм бўлибди.

Қирғизистон президентининг айтишича, бугунги учрашувда КХШТ мамлакатларида координациялаштирилган информацион сиёсат олиб боришга, КХШТ мамлакатларидаги ёшларни патриотик руҳда тарбиялаш мақсадида Ёшлар маркази тузишга, бу ташкилотга кирувчи мамлакатларнинг ҳамма ҳаракатларини яна ҳам кўпрок координация қилишга келишилибди.

КХШТ Бош котиби Николай Бордюжанинг билдиришича, Россияда ҳамма мамлакатлар учун информациоцион технологиялар ва информацион хавфсизлик соҳасида мутахассислар тайёрлайдиган марказ тузиш масаласи ҳам муҳокама қилинган.

Эртага президентлар Иссиқкўл атрофидаги диққатга сазовор жойларни айланишади, икки тарафлама музокаралар олиб боришади. Саммит эртага битади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону