01 August 2009
11:29 - Москвада “Норозилар марши” тарқатиб юборилди, 50 мухолифатчи ушланган
Сўнги йилларда биринчи марта кеча рус мухолифати Москва марказида норозилик акцияси ўтказишга ҳаракат қилди. Унга рухсат берилмаганн эди.

Бу уриниш муваффақиятсизликка учради. Мухолифатчилар йиғилишни режалаштирган Триумф майдони (собиқ Маяковский майдони) тамомийла милиция назорати остида бўлгани учун, келган одамларни дарҳол ушлаб кетиш бошланди. Ички ишлар бошқармаси расмийларининг маълумотига қараганда, 50 га яқин киши ушлаб кетилган, уларнинг ичида “Бошқа Россия” коалициясининг лидерларидан бири Эдуард Лимонов ҳам бор. Мухолифатчилар билан бирга бир неча журналист ҳам ушлаб кетилган.

Хуллас, “Норозилар марши” номи остида ўтиши керак бўлган акция ўтказилмади, кечасига яқин ҳамма ушланганлар қўйиб юборилгани ҳам маълум бўлди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону