31 August 2022
19:24 - Юсуф Жума: ЖАСУР КУРАШЧИ ШОВРУҚ РЎЗМУРОДНИНГ ЎЛДИРИЛИШИ - УМРИНИНГ ОХИРГИ КУНИ!

Шовруқни ИИВ ертўласига олиб келишади -
шахсан иркит Каримов буйруғи билан.
ИИВ га Каримов келади.
И.К. ўтирган хонага Шовруқни келтирадилар.
Ва унга шарт қўйилади:
Агар Ислом Абдуғаниевичнинг оёқларини ўпиб, кечирим сўрасанг, ҳозириоқ озод бўласан.

Шовруқ кўнгандай кўринади.
Каримовга яқинлашади.
Каримовнинг оёғини қўлига олади, оёғидан кўтариб отиб юборади…
Шовруқни олиб кетишади, ўша кеча қийнаб ўлдиришади.
Ботир эрнинг арвоҳига Тангрининг олқишлари бўлсин!

Шовруқнинг охирги куни тўғрисида жасур Аҳмаджон
Одиловнинг жасур укаси Муҳсин Одиловнинг
Тошкентдаги уйида эшитганман - 2002 йилда.

КГБга яқин бир киши айтиб берганлар.
Бу инсон ҳаётлар - умрлари узун бўлсин!
Мухолифатнинг пешқадамларини доим ҳимоя этганлар…
Тўрт киши эдик - ўша киши, мен, ўғлим Алишер, ва Муҳсин Одилов.
Муҳсин Одилов ҳам СССРнинг барча зиндонларида ётган ўта ботир инсон эдилар.
Эсизки, Аҳмаджон Одилов ҳам Муҳсин ака ҳам
ўтиб кетдилар - Шовруқдай азамат эрлар эдилар…

Мен уларни доим кўнглим қон бўлиб,кўзимда ёш билан эслайман.
Тангрининг олқишларида бўлсинлар!!!
Эрлар ўтиб юрт ноэрларга қолди.
Бу учун энг биринчи сотқин мухолифат айбдор.

Агар “Бирлик” бўлинмаса, Шовруқлар, Тоҳир Йўлдошлар, Жума Намангонийлар
тирик бўлардилар…бари адолат деб майдонга отилгандилар - Тоҳирлар четга чиқмас, толибларга қўшилмасдилар - юртни обод этардилар…
Элимизнинг ўрисни тиз чўктирадитган армияси.бўларди - Украинада уруш ҳам бўлмасди,
Турон бўларди - қондош уйғурларни ҳам озод этардик…
Тағин ундай эр авлод униши учун кўп қовун пишиғи
юз бериши керак - водариғ юрт сотқин ноэрчаларга қолди…

Бирликни бўлган к..тлар ўзларини қаҳрамон кўрсатиб, алжираб юрибдилар –
уч -тўрт пирсиёнлар билан - барча фожеалар учун улар жавобгар…
Исботлари билан бурун ёзганман - “ҲАРАКАТ”да.

Фақат М.О.нинг эмас, бутун оламнинг барча фожеалари тўғрисида ва юз беражак фожеалари ҳақида тўла - тўкис огоҳлантириб,
бонг уриб келган жаҳондаги ягона сайт – бу “ҲАРАКАТ”дир.
Бугун дунё тўралари кўра бошлаган СССРни тиклаш
ҳақидаги гапларни биз ўн йиллаб ёздик, дунё эгаларига айтдик,
Хитой офатини ҳам… “ҲАРАКАТ” гувоҳ…

Энг даҳшатлиси - Хитой ёприлмоқда М.О.га…
Эл шу қадар тентаклашдики, эрларига эргашмайди, оқу қорани танимайди…

Абдураҳим Пўлат нечун юртда эмас, четда?! - демайди…
Юртга қайтса, Ш.М., кимингни зўрлайди - демайди…
Нечун Шавкат эмас, Валижон Калонов жиннихонага қамалди?! - деб сўрамайди…
Нечун улуғ Дадахон Ҳасан ҳамон уй қамоғида?! - деб оёққа турмайди…

Кеча Шавкат Пирзиён қорақалпоқ қондошларимизни отди –
ўзбек жим… эртага ўзини ҳам отади… ўзбек жимлигини бузмайди…
Йўқ мустақилликка йўқ таҳдиддан алжирашади.
Ҳатто ВВСю “Озодлик” минбарларидан.
Мустақилликка таҳдид бўлиши учун – мустақиллик бўлиши керак…

Дунё ишдан иборат эмас,
Ўзбек деган иш ҳайвонлари.
Дунё ошдан иборат эмас,
Ўзбек деган иш ҳайвонлари.

Боболарим - улуғ орийлар,
Қайдан келди қулу чўрилар,
Наҳот бари тожик, тозилар?!
Ўзбек деган иш ҳайвонлари.

Катта - кичик қўрқувга маҳкум,
Хўрласанг ҳам тураверар жим,
Зўрласанг ҳам тураверар жим,
Ўзбек деган иш ҳайвонлари.

Юз ёшлиси умрида бир бор -
Эрк ҳақида ўйламаган - хор.
Ўйламайди нима номус - ор,
Ўзбек деган иш ҳайвонлари.

Бошида бир пирсиён - “худо”-
Ёв буюрса этади ижро -
Онасини зўрлайди ҳатто,
Ўзбек деган иш ҳайвонлари.

Эрку ҳақ деб кураш - ҳақ иши,
Йўқса ёғар Тангри қарғиши,
Тўғилмайин қолгандир боши,
Ўзбек деган иш ҳайвонлари.

2022 йил, 27 августь.

* * * * *

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону