31 August 2022
15:10 -
10 та назорат қилувчи орган тадбиркорларни 105 та ҳолатда ноқонуний текширганлиги аниқланибди
Ўтган олти ойда 10 та назорат қилувчи орган томонидан тадбиркорлар фаолияти 105 та ҳолатда ноқонуний текширилгани аниқланган. Бу ҳақда тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари Жамшид Ўрунов маълум қилибди.
6 ой давомида 30 та назорат қилувчи орган томонидан тадбиркорлар фаолиятида жами 89 064 та текширув ўтказилган бўлиб, шундан 913 таси (1 фоизи) бизнес-омбудсман билан келишилган ҳолда, қолган 88 151 таси (99 фоизи) уни хабардор этган ҳолда ўтказилибди.
Шу билан бирга, ўтказилган текширувлар ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, Қашқадарё вилоятида – 9 419 та, Самарқанд вилояти – 6 932 та, Тошкент вилояти – 6 622 та тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказилгани маълум бўлибди.
Ўтказилган мониторингларда 2022 йил олти ойида 10 та назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлар фаолияти 105 та ҳолатда ноқонуний текширилгани, 14 та назорат органи томонидан 5 248 та ҳолатда текшириш тартиби бузилгани аниқланибди.
6 ойда аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари бўйича назорат органлари 165 нафар мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган ва 26 нафар ходимга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилгани, 1 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилгани эълон қилинибди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведения