12 August 2022
14:38 - Ўзбекистонда ишсизлик даражаси бу йил 8,8 фоизни ташкил этганмиш, шунга ИШОНАДИГАНЛАР борми?
Ўзбекистонда 2022 йил январ-июн ойларида ишсизлик даражаси 8,8 фоизни ташкил этиб, ўтган йил шу даврига нисбатан 0,9 фоизга камайганмиш. Ваҳолангки, бу даража шунчага камайиши умуман мумкин ҳам эмас.

Бандлик ва Меҳнат Муносабатлари Вазирлиги хабарига кўра, 2022 йил 1 июн ҳолатида меҳнат ресурслари сони 19,4 млн кишини ташкил этиб, 2021 йил шу даврига нисбатан 0,8 фоизга ёки 153,7 минг кишига ошганмиш.

Иқтисодиёт тармоқларида банд бўлганлар сони 13,7 млн кишини ташкил этиб, ўтган йил мос даврига нисбатан 1,9 фоизга ёки 261,3 минг кишига ошганлиги ҳам айтилмоқдамиш.

1 июн ҳолатида расмий секторда банд аҳоли сони 6 млн кишини ташкил қилиб, 2021 йил шу даврига нисбатан юридик шахсларда банд бўлганлар сони 4,1 фоизга ёки 240,6 минг кишига ошгани кузатилгани ҳам айтилмоқдамиш.

Норасмий секторда банд бўлганлар сони 5,6 млн кишини ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 8,2 фоиз ёки 507,5 минг кишига камайганмиш.

Хорижий давлатларга ишлаш учун кетганлар 2 млн кишини ташкил этиб, ўтган йил мос даврига нисбатан 528,2 минг кишига ошиши норасмий бандларни камайишига сабаб бўлганлиги ҳам айтилмоқдамиш.

Ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, нимамиш, ишга муҳтож бўлганлар умумий сони 1,3 млн кишини, ишсизлик даражаси иқтисодий фаол аҳоли орасида 8,8 фоизни ташкил этиганлиги ҳам айтилмоқдамиш. 16-30 ёшгача бўлганлар орасида ишсизлик даражаси 14,5 фоиз, аёллар орасида ишсизлик даражаси эса 12,8 фоиз бўлибди.

Шу рақамларга биронта одам ИШОНАОЛАДИМИ? Ишонолмайди, чунки, ЎЗБЕКИСТОНДА бунча одам ишсиз қололмайди? Ўзбекистонимизда бунча одам ишсиз бўлолмаслиги ҳам ўз-ўзидан маълум!!!!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону