30 June 2022
15:34 - Тошкент хорижликлар учун дунёдаги энг арзон шаҳарлар рейтинги рўйхатига кирибди, дунё бўйича 251-чи ўриндамиз!

Тошкент хорижликлар учун дунёдаги энг арзон шаҳарлар рейтинги рўйхатига кирибди, дунё бўйича 251-чи ўриндамиз!

Маълумки, Ҳонгконг чет элликлар учун энг қиммат шаҳар ҳисобланади. У мамлакатда ҳамма нарса шундай юқори нархда экан.

Тошкент, Душанбе ва Бишкек хорижликлар яшаши учун дунёдаги энг арзон шаҳарлар рўйхатидан жой олибди. Маълумотлар Cost of Living City Ranking сайтида келтирилган.

Ҳаммаси бўлиб рўйхатда 227 та шаҳар мавжуд бўлиб, ҳисоблаш энг қимматидан энг арзонига қадар амалга оширилади. Мана энди кўраверинг, Тошкент 221- ўриннни эгалабди. Унутмайликки, қўшниларимиз Душанбе 225- ва Бишкек 226-ўринни эгаллабди.

Хорижликлар яшаши учун энг қиммат шаҳар сифатида Ҳонгконг, энг арзони эса Анқара деб тан олинибди.

Юқори нарх бўйича биринчи ўнталикка бир вақтнинг ўзида Швейцариянинг тўртта шаҳри кирди: Цюрих, Женева, Базел ва Берн. Топ-10 таликка эса, Тел-Авив, Нью-Йорк, Сингапур, Токио ва Пекин ҳам кирибди.

Энг арзон шаҳарлар ўнлигидан, шунингдек, Истанбул, Карачи, Исломобод, Олмаота (219) жой олибди.

Ҳар йили кўчиб ўтиш учун энг қиммат ва арзон шаҳарларнинг бундай рейтинги тузилар экан.

2021 йил ягона истиснога айланди, ўшанда COVID-19 пандемияси туфайли тадқиқот ўтказмасликка қарор қилинган экан.

Шаҳарлар 200 дан ортиқ товарлар ва хизматлар, жумладан, уй-жой ижараси, жамоат транспорти, озиқ-овқат, кийим-кечак ва кўнгилочар хизматлар қиймати бўйича баҳоланмоқда, уларнинг ичида Тошкент 221- ўриннни эгалагани, қўшниларимиз Душанбе 225- ва Бишкек 226 – ўриннни эгаллаганлари мутлақо табиийдир.

Хуллас, АҲВОЛИМИЗ шунақа. Дунёнинг ЭНГ ҚОЛОҚ шаҳарларидан бирида яшамоқдамиз. Нима ҳам қилардик, аҳволимиз ШУНАҚА экан!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону