29 June 2022
21:21 - Украина Президенти Владимир Зеленский: “Ёки Украинага кечиктириб бўлмас ёрдам, ёки Россия билан кечиктирилган уруш”.

НАТО умумий хавфсизлик маконида Украина учун жой топиши керак, акс ҳолда Шимолий Атлантика алянсини Россия билан қарама-қаршилик кутади. Бу ҳақда Мадриддаги НАТО саммитида видеоалоқа орқали иштирок этган украинлар президенти Володимир Зеленский айтиб ўтибди.

“Ёки Украинага ғалаба учун етарли даражадаги шошилинч ёрдам, ёки сиз ва Россия ўртасидаги кечиктирилган уруш”, - дебди Украина Президенти Владимир Зеленский “Украинская правда” газетасининг бугунги сонида.

Унинг сўзларига кўра, Украина мағлуб бўлган тақдирда, Россия Федерацияси бу билан тўхтамайди ва Шарқий Европа давлатларига таҳдид солади.

“Россиянинг мақсадлари маълум. Бу сир эмас. Россия раҳбарияти дунёни бошқача кўз билан кўради. Сиз каби эмас. Улар, масалан, Литвага – сизнинг альянсингиз аъзоси сифатида эмас, советлар иттифоқи республикаси деб қарайди Масала – унинг учун кейингиси ким? Молдовами? Болтиқбўйи давлатларими? Польшами? Жавоб – уларнинг барчаси”, - дебди Владимир Зеленский.

Владимир Зеленский НАТОнинг “очиқ эшиклар” сиёсати қандай кечаётганини танқид қилган ҳамда альянс ва Россия ўртасидаги “кулранг зона”дан халос бўлиш зарурлигини қайд этган.

“НАТОнинг очиқ эшиклар сиёсати эски Киев метросининг турникетларини эслатмаслиги керак: улар очиқ, лекин сиз яқинлашсангиз, улар токи тўлов қилмагунингизча ёпилади. Украина ҳали етарлича тўлов қилмадими? Европа ва бутун цивилизацияни ҳимоя қилишга қўшган ҳиссамиз ҳали ҳам етарли эмасми? Хўш, яна нима керак?” – дебди у ўша мақоласида.

Украинлар етакчиси ўз мамлакатини имкон қадар кўпроқ, жумладан қурол етказиб бериш ва Россия Федерациясига қарши санкциялар киритиш орқали қўллаб-қувватлашга чақирган.

У уруш чўзилмаслиги учун Украинага кўпроқ, жумладан замонавий артиллерия ҳамда мудофаани ташкил этиш учун ойига 5 млрд доллар кераклигини таъкидлаган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону