28 June 2022
14:34 - Шавкат Мирзиё жанобларига: Маданий Мерос Агентлиги Тошкентда Шота Руставели ҳайкали олинганига изоҳ бергани ҳақида

Ижтимоий тармоқларда Тошкент Шаҳри Яккасарой Тумани Шота Руставели кўчасида жойлашган Шота Руставели ҳайкали олинаётгани ҳақида хабар эълон қилинибди. Тошкент Шаҳар Маданий Мерос Бошқармаси ушбу масала юзасидан расмий маълумот бергани маълум бўлди.

Шота Руставели монументал санъат ёдгорлиги ХХ асрга оид бўлиб, моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритилганлиги айтилмоқда.

Ҳозирда ушбу кўча ободонлаштирилмоқда. Маданий Мерос Агентлигининг Илмий Эксперт Кенгаши томонидан бундай лойиҳага рухсат берилганмиш. Унга асосан ҳайкал асли сақланган ҳолда, салобатини йўқотмаслик мақсадида 50 сантиметрга баландроқ кўтариш учун вақтинчаликка олинаётган экан.

“Шу ўринда шаҳримиз аҳолиси ҳамда блогерларга юртимиздаги маданий мерос объектларини ҳимоя қилишга бефарқ бўлмаганликлари учун миннатдорчилик билдирамиз ва мазкур йўналишдаги ташаббусларини қўллаб- қувватлашга тайёрмиз”, дейилибди агентлик маълумотда.

Нима бўлганда ҳам, бу воқеа КАТТА ШОВ-ШУВГА сабаб бўлиши керак. Чунки, бундай воқеаларнинг асмалга оширилиши ОДДИЙ ВОҚЕА эмас. Буларнинг олдини олиш учун жиддийроқ воқеалар керак бўлиши ҳам аниқ. Мамлакат Президенти Шавкат Мирзиё бундай нарсаларни ўз вақтида ўйлаши керак? Эшитдингизми, жаноб ШАВКАТ МИРЗИЁ!!!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону