27 June 2022
21:12 - Танқиддан сўнг бўладиган ўзгаришлар ҳақида: Фермерлар Кенгаши Пайариқ Хокими қарори билан кластерга ўтказилган ерларни фермерларга қайтармоқчи! “Ҳаракат”: Жуда зўр қарор!
Пайариқ Тумани бир гуруҳ фермерлардан тортиб олиниб, кластерга бериб юборилган ерлар “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши” томонидан ўрганиб чиқилибди ва тегишли қарор чиқарилибди.

Пайариқ Тумани “Яшил диёр” ММТП ҳудудидаги бир гуруҳ фермер хўжаликлари, шу жумладан “Исломжон Агросервис”, “Тоғдаги Лолазор”, “Мадина Миришкор Даласи”, “Самадтиркаш Даласи” ва “Гулистон Серқуёш Даласи” фермер хўжаликларининг пахта-ғаллачилик йўналишидаги ер майдонлари Пайариқ Тумани ҳокимининг 2019 йил 25 январдаги 294-К-сонли қарори билан ноқонуний тарзда “Samarqand Cotton Cluster SCC” МЧЖ кластер корхонасига олиб берилганлиги аниқланган экан.

Пайариқ Тумани ҳокимининг ушбу қарори қабул қилингунга қадар юқорида номлари кўрсатилган фермер хўжаликлари раҳбарларининг ер ижара шартномасини бекор қилиш тўғрисида ёзма равишда розилик аризалари олинмагани ва туман ҳокимлиги билан фермер хўжаликлари ўртасида тузилган ер ижара шартномаси бекор қилинмаганлиги аниқланганмиш.

Буларнинг ҳаммаси Ўзбекистон тараққиёти учун катта ишлардир! Булар амалга оширилса, мамлакатнинг ўша ҳудудларида катта фойда бўлади. Қани, кўрайлик, КИМДАН ҚАНДАЙ катта иш чиқади! Кўрамиз!!!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону