07 June 2022
23:32 -
Қашқадарёдан иш излаб келган 4 болали оила, Тошкентда кўчада қолиб кетибди. Аммо, ҳамма нарса жойида каби кўринмоқда! Бунга нима дейди, “Ҳаракат”нинг мухбирлари!
Шаръий никоҳда бўлган қашқадарёлик эр-хотин 3 нафар фарзанди билан пойтахтга иш излаб келган ва оила иш тополмай яшаш жойисиз оғир аҳволда қолган. Аёл тўртинчи фарзандини Тошкентда дунёга келтирди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири оилани ўзи ишлайдиган цехга вақтинча яшаш учун жойлаштирди.
Шу йил 5 июнь куни Facebook'даги Maslahat.uz гуруҳида қолдирилган постда сурхондарёлик эр-хотин Тошкентга ишлаш учун келиб, чорасиз ҳолда қолгани ҳақида маълум қилинганди.
“Даҳшатлиси, аёл кесарча билан туғиши керак, аввалги уч фарзандини ҳам кесарча йўли билан туққан чунки. Хуллас, уларни шу аҳволда ташлаб кета олмадим, ишхонамизнинг цехига жойлаштирдим. Қўлимиздан келгунча, ётоқ ва озиқ-овқат билан таъминладик.
Сизлардан илтимос, ҳозир бу аёлга тиббий кўрик, ҳужжат, кийим (болалар ва ўзига, чақалоққа кийилгани бўлса ҳам) жудаям зарур. Аёлнинг бугун-эрта кўзи ёрийдиган. Давлат томонидан мободо бирон ёрдам ололсак, унга ҳам воситачи бўлинглар, илтимос”, дея ёзибди Гўзал Назарқосимова исмли фойдаланувчимиз.
Ҳамма нарса, ўрганилибди ва шаръий никоҳ билан яшаётган эр-хотин Р.Абраев ва Ф.Шотўраева ижтимоий оғир аҳволда, расмий ҳеч қаерда ишламайди, уч нафар фарзанди бор эканлиги аниқланибди. Тошкент шаҳрига иш излаб келишган. 5 июн куни Тошкент Тиббиёт Институти ҳузуридаги туғуруқхонада кесарча усулда тўртинчи фарзанди туғилибди.
Пост муаллифи оилани ўзи ишлайдиган цехга жойлаштирган ва уларнинг номига хайрия асосида пул йиғилиб, аёл учун керакли дори-дармонлар сотиб олинган.
Керакли ташкилотлар тарафидан тузилган ташкилот она-бола ҳолидан хабар олиб, керакли муолажалар учун дори-дармон, озиқ-овқат ва моддий ёрдам кўрсатилибди. Шунингдек, Ф.Шотўраевани “Аёллар дафтари”га киритиш, расмий никоҳ билан боғлиқ масалалар юзасидан тегишли мутасаддилар билан кўриб чиқиш учун Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод Тумани ҳокимлигига топшириқлар берилибдимиш.
Бу жуда ҳам қизиқ воқеа. Бунга эътибор кўрсатиш керак! Бу – бизнинг, яъни “Ҳаракат”нинг илтимосидир!!!