Афина Олимпиадаси Чемпиони Алина Кабаева Европа Иттифоқи санкциясига учрагани роса ҳам қизиқ бўлибди. Ўзбекистонда туғилган бадиий гимнастика бўйича кўп марта жаҳон чемпиони аввалроқ Британия санкция рўйхатига ҳам тушганди, мана энди бутун Ғарбнинг қўлига тушибди.
Европа Иттифоқи деярли бир ой давомида муҳокама жараёнида бўлган Россияга қарши санкцияларнинг олтинчи пакетини эълон қилди. Нефт эмбаргоси борасида Венгриянинг қаршилиги сабаб қабул қилиниши чўзилиб кетган бу галги санкцяия рўйхатига 65 нафар Россия ва Беларус фуқаролари, 18 та юридик шахс киритилган.
“Қора рўйхат”да “Яндекс” асосчиси Аркадий Аркадий Волож, фигурали учиш бўйича Турин Олимпиадаси чемпиони Татяна Навка ва бадиий гимнастика бўйича Афина Олимпиадаси чемпиони Алина Кабаева каби машҳур номларни кўриш мумкин. Татяна Навка Россия Федерацияси президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг хотини ҳисобланади. Уларнинг фарзандлари Елизавета ҳамда Николай ҳам санкцияга учраган.
“Роснефт” собиқ раҳбари Эдуард Худайнатов, миллиардер Андрей Мелниченконинг хотини Александра Мелниченко, миллиардер Алексей Мордашовнинг хотини Марина Мордашова, тадбиркор Евгений Пригожиннинг ўғли Павел ҳам сенкцияга учраган.
Санкциялар рўйхатида яққол кўзга ташланадиган россиялик Алина Кабаева ҳисобланади. Олдинроқ Британия санкцияларига учраган Алина Кабаева Россия президенти Владимир Путин билан яқин муносабатда экани айтилади. Wall Street Journal нашри Алина Кабаеванинг Владимир Путиндан камида уч нафар боласи борлигини ёзган эканлиги ҳам маълум бир факт.
Санкцияга тушган корхоналар рўйхатида “Камаз”, “УАЗ”, “Военторг” кабиларни учратиш мумкин. ЕИ жорий қилган санкцияларнинг олтинчи пакетидаги асосий чеклов Россия нефтига қаратилган. Унга кўра, эндиликда иттифоқ давлатлари денгиз орқали Россиядан нефт сотиб олмайди. Фақат Венгрия, Чехия ва Словакия каби денгизга чиқа олмайдиган давлатлар истисно тариқасида “Дружба” қувурли ўтказгичи орқали Россия Федерациясидан нефт олишда давом этади.
Лекин, булар Владимир Путиннинг ўйинчоқлари, холос, асосий ўйинчи – Владимир Путиннинг ўзидир. Ҳозир Владимир Путин бу ўйиндан чиқишга ҳаракат қилади, аммо буларнинг фойдаси бўлмайди. Асосий ўйинчи – “Ҳаракат” Агентлигининг ўйинчисидир, қолганларнинг ҳаммаси бир ТИЙИНГА ҚИММАТ.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ислом Каримов
Ўзбекистон Коммунистик партиясининг собиқ раҳбари, Ўзбекистоннинг жорийдаги Президенти
Добавить сведения