03 June 2022
19:33 - Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоевга 2010 йилги Ўш воқеалари бўйича айблов янгидан қўйилибди
Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоевга 2010 йил июнь воқеалари бўйича жиноий ишда айблов қайтадан қўйилибди. Бу ҳақда унинг адвокати Сергей Слесарев 24.kg’га хабар берибди.

Собиқ президент тартибсизликлар бўйича мансаб ваколатини суиистеъмол қилганликда айбланмоқда. “У июнь воқеаларининг олдини олиши мумкин бўлгани, лекин ҳеч нарса қилмаганликда айбланмоқда”, - дебди адвокат.

Қирғизистонда 2010 йилда фожиали воқеалардан бир неча ой олдин тузилган муваққат ҳукумат мавжуд эди. Унинг таркибига 14 киши, жумладан Роза Отунбоева (муваққат ҳукумат раҳбари), Алмазбек Атамбоев (биринчи ўринбосар), Темир Сариев ва Азимбек Бекназаров (депутатлар), Дамира Ниёзалиева (соғлиқни сақлаш вазири) кирган. Эмилбек Каптагаев муваққат ҳукумат аппарати раҳбари бўлган.

Июнь воқеалари юзасидан жиноий иш бўйича тергов Қирғизистон президенти Садир Жапаров топшириғи билан 2021 йил апрелида қайта тикланди. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг “Хизмат ваколатини суиистеъмол қилиш” моддаси билан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Муваққат ҳукумат амалдорларига нисбатан иш қўзғатилибди.

Маълумот учун, 2020 йилда Алмазбек Атамбоев криминал авторитет Азиз Батукаевни ноқонуний равишда озод қилишдаги коррупция иши бўйича 11 йил-у 2 ойга озодликдан маҳрум этилганди.

2010 йил 10 июнь куни Қирғизистон жанубидаги Ўш шаҳрида қирғиз ва ўзбек этник гуруҳлари ўртасида тўқнашувлар келиб чиқиб, кўплаб қурбонлар бўлган. Расмий маълумотларга кўра, 442 та ўлим қайд этилган, бироқ ОАВ 2000 дан ортиқ ўлим ҳолати ҳақида хабар берганди.

Бу воқеа ЖУДА МУҲИМ, дейди “Ҳаракат” мухбирлари, чунки, айнан шу ерда бу МАҲБУСнинг одам ўлдириш учун ҳаракатлари оқланади ва янги иш очилади. Бу иш ЎША ЯНГИ ИШДИР. Буни ҳамма ТУШУНИШИ КЕРАК!!! Авваламбор собиқ Қирғизистон каттаконлари, кейин бошқалар ҳам. Масалан, Шавкат Мирзиё ҳам ўша пайтдаги иши учун ЯНГИДАН муддат олса, энг яхши ҚАМАЛИШИ бўларди!!!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону