Ўзбекистонда якка ўзининг манфаатини кўзловчи шахсларнинг давлат ҳокимиятида катта таъсирга эга бўлиши хавфи 2025 йилга бориб ўзининг энг юқори чўққисига чиқади, дея ТАХМИН ҚИЛМОҚДАМИШ Жаҳон Банки. Халқаро Экспертлар постсовет давлатлари тажрибасидан келиб чиқиб айтишича, олигархлар таъсирининг ошишида ерни ва давлат корхоналарини хусусийлаштириш жараёнлари асосий ўрин тутармиш ва БУ ЙЎЛ БЕҚАРОРДИР.
Ўзбекистон иқтисодиёти ўтиш босқичидаги бошқа мамлакатлардан давлатнинг халқ олдидаги ҳисобдорлиги ва унга бўлган ишонч даражаси бўйича ортда қолмоқдамиш.
Экспертларга кўра, сўнгги пайтлардаги ислоҳотларда молиявий шаффофликни таъминлаш, коррупцияни камайтириш, фуқаролар фаоллигини ошириш, матбуот эркинлигини кенгайтириш, суд-ҳуқуқ ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш, сайланадиган органларнинг назорат ваколатларини кучайтиришга эътибор қаратилмоқдамиш. Бу йўналишдаги натижалар ҳам сезиларли бўлган, лекин ишларнинг дастлабки ҳолати жуда заиф ва тугалланмаганмиш.
Ўзбекистоннинг юқори даражада марказлашган маъмурий модели маҳаллий амалдорлар учун ҳудуд эҳтиёжлари ва фуқароларнинг фикр-мулоҳазаларини қондириш учун чекланган рағбатларни яратади, дейилармиш ҳисоботда.
Жаҳон Банки докладида ёзилишича, 2025 йилга бориб Ўзбекистонда жамият манфаати эмас, якка ўз манфаатини кўзловчи шахсларнинг ҳокимиятни эгаллаб олиш хавфи юқори чўққига чиқиши мумкинмиш. Постсовет мамлакатлари, хусусан, Россия ва Украина тажрибаси шуни кўрсатадики, кўпинча олигархларнинг пайдо бўлиши ислоҳотлар жараёнининг иккита муҳим босқичида РЎЙ БЕРАРМИШ!
Жаҳон Банки хулосасига кўра, собиқ СССР мамлакатларида ўтиш даври иқтисодиётидан олинган сабоқлар одатда икки хил манфаатдор томонлар мавжудлигини кўрсатилганмиш.
Халқаро Экспертлар қайд этишича, ҳамма нарса жойида кетмоқдамиш. Аслида, бизда ҳамма нарса жойида кетмоқдамиш! Бизда ҳам, ҳамма нарса ўз йўлидан кетмоқда!!!