04 May 2022
22:21 - ОАВга тўсқинлик қилганлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича ишлар бошланмагани ҳақида гапиришдан қочмаган Шерзод Асадов, ҳали ҳеч нарса ҚИЛИНМАГАНИНИ АЙТИБДИ

Ўзбекистон Президентининг Матбуот Котиби Шерзод Асадов бугун, 4 май куни журналистика соҳасида “Олтин Қалам” мукофотини топшириш маросимидаги нутқида журналистларга босим ўтказганлик учун жавобгарлик кучайтирилишини ҳам эслатиб ўтгани жуда муҳим ИШ БЎЛИБДИ.

Нимамиш, амалдаги қонунчиликда давлат органлари ва ташкилотларининг мансабдор шахслари томонидан ОАВ фаолиятига тўсқинлик қилиш, цензура ўрнатиш, таҳририят ходимларига босим ва тазйиқ ўтказиш каби ҳаракатлар содир этилгани бўйича жавобгарликни кучайтириш бўйича бугун керакли ишлар бошлангани йўқлигини айтган Шерзод Асадов, шубҳасиз, қаерда миллий матбуот эркин ва кучли бўлса, ўша мамлакатда халқчил ислоҳотлар ҳам БАРДАВОМ БЎЛАВЕРАДИ, деб давом этибди.

У кучли матбуотни эса, ўз фаолиятида холислик, адолат ва ҳақиқат мезонларига амал қилувчи профессионал журналистлар яратишига ишончим комил, деб айтишгача борибди Шерзод Асадов ҳеч нарсадан тортинмасдан.

Аввалгиларини қўйиб турайлик, 2021 йилги Давлат Дастурига биноан, сўз эркинлигини таъминлаш ва ОАВни ҳар томонлама ривожлантириш учун ҳуқуқий асосларни кучайтиришга оид президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиши белгиланган экан, аммо у НАРСА ҲАЛИГАЧА ТАСДИҚДАН ЎТМАБДИ.

Бугунги мажлисда айнан шу масала қайтадан тилга олинибди, аммо ҳали ҳеч нарса ҚИЛИНМАГАНИ АЙТИЛИБДИ. Бу нарса тилга олинганининг ўзи, бугунги мажлис учун КАТТА ИШ БЎЛИБДИ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону