04 May 2022
17:06 - “НАЭСМИ”нинг номи Ўзбекистон Миллий Медиа Ассоциацияси деб ўзгартирилгани ва бу ҳақдаги хабарлар ҳақида
18та нодавлат телеканал, 19та радиоканал ва кабел телевидениесига аъзо 100та электрон ОАВни ўз ичига олган Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ўз номини Ўзбекистон Миллий Медиа Ассоциацияси деб ўзгартирибди. Шерзодхон Қудратхўжа раислигида фаолият юритаётган ННТнинг бошқарув кадрлари тайинланибди, 2022 йил учун медиа-дастури тасдиқланибди.

Бугун, 4 май куни Тошкентдаги “Hilton” меҳмонхонасида Ўзбекистон Электрон Оммавий Ахборот Воситалари Миллий Ассоциацияси (ЎзЭОАВМА, русчаси - НАЭСМИ)нинг умумий йиғилиши бўлиб ўтибди ва асмий релизга кўра, йиғилишда ассоциация фаолиятини ислоҳ қилиб, унинг номини Ўзбекистон Миллий Медиа Ассоциацияси деб ўзгартиришга қарор қилинибди.

Янги ассоциация ўз баёнотида айтилишича, ЎзЭОАВМА республикадаги нодавлат телерадиоканаллар, кабел телевидениеси студияларини қамраб олган энг йирик нодавлат-нотижорат медиа ташкилоти ҳисобланган ва бугунги кунда ЎзЭОАВМА 18 та нодавлат телеканал, 19 та радиоканал, Ўзбекистон кабел телевидениесига аъзо бўлган 100 та электрон ОАВ (шундан 52 таси хорижий каналлар)ни ўз ичига олиб бўлибди.

Йиғилишда ассоциация бошқаруви раисининг ўринбосари – Бош Директор лавозимига сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори Аброржон Пўлатов тайинланибди.

Йиғилишда “Dasturxon – TV” ва “Biz – TV” онлайн телеканаллари ҳамда “Сиёсат” журнали ҳам ассоциация аъзолигига қабул қилинибди.

Хуллас, шунақа гаплар, шунақа янгиликлар. Кўрамиз, бу ёғи нима бўлади?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону