28 April 2022
03:33 - Абдулазиз Комилов ўрнига Владимир Норов Ташқи Ишлар Вазири лавозимига вақтинча ўтрибди
Абдулазиз Комилов Ташқи Ишлар Вазири лавозимидан озод қилиниб, ўрнига Владимир Норов вазирликни бошқариб турадиган бўлибди.

Кеча Ўзбекистоннинг янги хўжайини Шавкат Мирзиёнинг тегишли фармонлари билан Ташқи Ишлар Вазирлигида ўзгаришлар амалга оширилибди.

Айтилишича, Ўзбекистон Республикаси Ташқи Ишлар Вазири лавозимини эгаллаб келган Абдулазиз Комилов президент ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши Котибининг Ташқи Сиёсат ва Хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланибди.

Ўз навбатида, Владимир Норов Ўзбекистон Республикаси Ташқи Ишлар Вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланибди, унинг зиммасига Ўзбекистон Республикаси Ташқи Ишлар Вазири вазифасини бажариш юклатилибди.

Эслатиш керакки, бундан аввалроқ Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирлиги ва Инвестициялар ва Ташқи Савдо Вазирлиги бирлаштирилиши, янги вазирликка раҳбар сифатида Сардор Умрзоқов номзоди кўрилаётгани ҳақида хабар тарқатилган эди.

Эслатиш керакки, 1994-2003 йилларда ҳам Ўзбекистон ТИВни бошқарган Абдулазиз Комилов 2003-2010 йилларда Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси бўлган, 2010-2012 йилларда Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари сифатида ишлаган, 2012 йилдан яна Ташқи Ишлар Вазири сифатида фаолият юритиб келаётганди. У 2022 йил мартида саломатлигидаги муаммо туфайли хорижга даволанишга кетгани маълум қилин эди.

Владимир Норов 2006-2010 йилларда Ўзбекистон Ташқи Ишлар вазири бўлган, 2019-2021 йилларда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Бош Котиби лавозимини эгаллаганди. Бу одам 2021 йил декабрида Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари лавозимига тайинланган экан.

Хуллас, шунақа вақт келибди, ҳатто Президентнинг одамлари ҳам ҳамма нарсани олдиндан билолмасдан, шунақа янглиш ишларга қўл уришибди.

Нима ҳам дердик, бутун Ўзбекистон Президент аппарати нима қилаётганини ҳам билмасдан, нималардир қилиб ётибди. Кўрамиз, бу нарса қанча вақт давом этади? Расмдаги Владимир Норов қанча вақт вазир бўлади?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону