27 April 2022
22:42 - Донбассда кутилаётган ҳал қилувчи жанглар ва эҳтимолий сценарийлар хақида
Россия Мудофаа Вазири Сергей Шойгу ва Ташқи Ишлар Вазири Сергей Лавров армия Украинада “махсус амалиётнинг иккинчи босқичи”ни бошлагани ҳақида маълум қилганди. Киевдагилар ҳам ҳал қилувчи жанглар бошланиб кетганини айтишган. Аммо ҳозирча Донбассдаги вазият жиддий ўзгарган дейиш қийин: Россия армияси ва ДХР ҳамда ЛХР кучлари фаоллашган, аммо қатъий ҳаракатларга қўл урилгани йўқ. Очиқ маълумотларга асосланган ҳолда қайси йўналишлардан ҳужум бўлиши ҳақида аниқ хулосага келиш қийин.

Аммо, амалиётга тайёрланиш узоқ давом этаётганининг ажабланарли томони йўқ: ўртага кўп нарса тикилган. Уруш натижаси, катта эҳтимол билан, операциянинг қандай шакли танланишига боғлиқ бўлади.

Россия томони урушнинг иккинчи босқичидан мақсад Донбасс ва Жанубий Украина устидан тўлиқ назорат ўрнатиб, аннексия қилинган Қримга йўлакни таъминлаш, шунингдек Молдовадаги Днестрбўйига йўл очиш эканини билдирган. Украина билан тинчлик музокаралари ҳам музлаб қолган, “Москва” крейсери ҳалокатидан ғазабланган русларнинграҳбари Владимир Путин энди Украинанинг имкон қадар кўпроқ ҳудудини эгаллаб олишни истамоқда.

Лекин ҳозирча Донбассда ҳал қилувчи жангларни эслатувчи воқеалар рўй бермаяпти. Россия қўмондонлиги ҳал қилувчи ғалабага эришмоқчи бўлса, қатор муаммоларини бартараф этиши керак. Украин армияси ҳам кучларини Донбассда жамламоқда.

Украина армиясининг мамлакат шарқидаги позициялари бир қадар устунликларга эга. Бу позициялар шимол ва шарқдан Шимолий Донец дарёси билан ўралган, бу эса техникалар ва таъминотчи колонналарни олиб ўтишда жиддий муаммо туғдиради. Россия армияси бу дарё бўйида, Изюм шаҳридан жанубда биргина плацдарм (ҳарбий амалиётга тайёргарлик кўриладиган майдон) ўрната олган, украин кучлари эса бир неча плацдармларга эга: Чугуев ва Лимандан Северодонецккача - бу нуқталар орқали Россия ҳарбийлари устига қарши ҳужум уюштириш мумкин.

Жанубдан, Донецк йўналишида Украина қўшинлари сўнгги етти йил давомида (минтақадаги урушнинг биринчи фазаси якунланган 2015 йилдан буён) Донбассдаги республикалар билан туташув чизиғида барпо этилган, артиллерия билан мустаҳкамланган истеҳкомларга таянади. Икки ойдан буён россиялик ҳарбийлар ва Донбассдаги икки “республика” кучлари бу истеҳкомлар занжирини ёриб ўта олмади.

Россиянинг юришлари қандай кўриниш олади?

Meduza бир неча эҳтимолий вариантларни кўриб чиқибди. Уларнинг ҳар бирининг Россия кучлари учун ўз плюс ва минуслари бор, аммо ҳеч бири муваффақиятни кафолатламайди.

1-сценарий. Катта қуршов

Россия армияси Украинанинг Донбассдаги бутун гуруҳини қуршовга олиш учун шимолдан (Изюмдан жанубдаги плацдармдан) Барвенково орқали ва жанубдан (Великая Новоселка ва Гуляйполе ҳудудидан) ҳужум қилиши мумкин.

2-сценарий. Фронтнинг бўлиниши

Мудофаани издан чиқариш ва Украина армияси кучларини ҳолдан тойдириш учун бир неча кетма-кет операциялар.

3-сценарий. Кичик қуршов

Изюм жанубидаги плацдармдан (Славянск ва Краматорск) ва Донецк ҳудудидан фронт чизиғини ёриб ўтишга уриниш.

Хуллас, демоқда “Ҳаракат” муаллифлари, турли вариантлар кўп. Уларни танлаш лозим.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону