26 April 2022
22:30 -
Бугун улуғ ўзбек ёзувчиси Муҳаммад Юсуф ҳақида мулоҳозалар куни, чунки, бугун Муҳаммаджоннинг туғилган куни!
“Римни алишмасман бедапоянгга...”, “Ҳеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон...”, “Ўзинг мени улуғлардан улуғимсан, ватаним” мисраларини кўпчилик ёд олган, балки ватан ҳақида ўйлаганда хаёлида биринчи бўлиб жаранглай бошлайди. Бугун – ана шу сатрлар муаллифи, халқимизнинг дилга яқин шоири Муҳаммад Юсуф тавваллуд топган кун.
1954 йилнинг 26 апрелида Андижон Вилоятининг Марҳамат Туманида туғилган шоир узоқ умр кўрмаган бўлса-да, халқ дардини, жамиятдаги ижтимоий муаммоларни ҳис қилиб, оддий одамларга ҳам бирдай қадрдон кўплаб шеърлар ёзди.
Халқнинг севимли шоири Муҳаммад Юсуф ҳақидаги хотиралар ва унинг шеърларидан парчалар жамлабди. Уни биз ҳам кўчириб олдик.
“Дўппи” шеърининг ёзилиш тарихи
Турсунбой Адашбоев, болалар шоири (ёзувчи Муроджон Мансуровдан эшитганлари):
- Мен «Ёшлик» журналида, Муҳаммаджон «Тошкент Оқшоми» газетасида ишлаб, хизмат юзасидан тез-тез учрашиб турардик. Мустабид тузумнинг ўзига хос чиғириқлари бўлиб, айниқса ижодкор ёшларнинг асарлари тегишли идоралар орқали синчиклаб кузатилар эди. «Ёшлик» журналининг навбатдаги хомаки нусхасини ўша идоранинг масъул вакилига олиб борганимда, у менинг бошимдаги оҳори тўкилмаган дўппимга истеҳзо билан узоқ тикилиб турди. Мен ўз навбатида бу синглимиз умрида дўппи кийган одамларни кўрмаган шекилли, деган хаёлга бордим. У ижирғаниб журналнинг хомаки вариантини кўздан кечирди ва айрим шеърларга эътироз билдирди. Ортимга хафагазак қайтар эканман, йўлда Муҳаммад Юсуфни учратиб қолиб, дўппи билан боғлиқ юқоридаги воқеани унга айтиб бердим.
– Ғаройиб иш бўлибди, хафа бўлманг, Муроджон ака, – деб мийиғида кулиб қўйди...
Орадан кўп ўтмай, иқтидорли шоир укам Муҳаммад Юсуфнинг қуйидаги бағишлови етакчи газеталардан бирида чоп этилди.
“Шоир улоқни олиб кетганди...”
Муҳаммад Али, ёзувчи:
- Ўтган асрнинг саксонинчи йилларида Ёзувчилар Уюшмасида катта мушоира бўлди. Қорачадан келган бир йигитча минбарга чиқиб, таниқли шоирлар қаторида шеър ўқиди, ўқиди-ю, улоқни олиб кетгани билинди! Бу ёш шоир Муҳаммад Юсуф эди, унинг шеъри дўппига бағишланганди.
«Бош қолмади дўппига лойиқ» сатрини келтирганда, зал олқишларга тўлди. Назокат билан айтилган, чуқур рамзий маънога эга бу шеър ўзбекликни, ўзбекни улуғловчи, ғуруримизни юксакка кўтарувчи тимсол сифатида жаранглаганди. Ҳа, шоир дўппига лойиқ одамлар бўлишини, шуларнинг сафида шахдам юришни орзу қилди.
Қизларини суйган шоир
Назира ас-Салом, Муҳаммад Юсуфнинг рафиқаси:
- 1983 йилда турмуш қурдик. Бирин-кетин шириндан шакар қизларимиз дунёга келди. Ўша пайтда Муҳаммад аканинг кўзидаги қувончни кўрсангиз эди. У шодликдан ер-у кўкка сиғмасди, гўё. Учинчи қизим туғилганида мен хафа бўлдим. Чунки ўғил фарзанд кутган эдим-да. Буни билган турмуш ўртоғим туғуруқхонага хат киргизибдилар. Очиб қарасам, унда шундай ёзилган экан: “Оллоҳ ҳатто пайғамбарларимизни ҳам қиз билан сийлаган. Сиз менга пайғамбарлар бахтини ато этдингиз. Исмини Ирода ёки Мадина қўямиз. Мана, кўрасиз, қизим менга омад келтиради”. Шундай қилиб, кенжа қизимнинг исмини дадаси хоҳлаганидек Мадина қўйдик. Худди ўша йили Муҳаммад аканинг “Таниш тераклар” деб номланган илк шеърий тўплами чиқди.
Муҳаммад Юсуф оила аъзолари билан. Шоир оиласининг шахсий архивидан
Шундан сўнг турмуш ўртоғимнинг ишлари юришиб, Дархон маҳалласидан уй берилди, қатор ютуқларга эриша бошладилар. Шундай бахтли онларда Муҳаммад ака менга “Қизим менга омад келтиради”, деган гапларини эслатардилар.
“Байрамларда эса билет йўқ...”
Улуғбек Ҳамдам, ёзувчи:
- Армия хизматини ўтаб, университетда ўқиб юрган кезларим бу шоирнинг шеърлари ҳақидаги яхши гаплар қулоғимга чалинган. Ҳатто илк эшитган шеъримнинг мисраси ёдимда қолган: “Марҳаматга қачон бораман?” (Эҳтимол, ўзим ҳам истаган вақтимда боролмай юрган бўлсам керак-да...) Мени шеър ўзининг соддалиги, тўпорилиги, ич-ичидан балқиб турган самимияти, ҳаётга яқинлиги билан жалб қилганлиги ҳам эсимда.
Ахир, шеърдаги “Диёримнинг байрамлари шўх, Байрамларда эса билет йўқ” дегандек иддаолар ҳар кун бўлмаса-да, тез-тез биз талабаларнинг қулоғига чалинадиган ва мағзи ғоят яхши чақиладиган гаплар эди-да! “Наҳотки, шундай, нима деса бўлади, кундалик гап-сўзларни ҳам шеър қилиш мумкин бўлса?” деб ажабланганман.
Ватан муҳаббати
Аҳмаджон Мелибоев, журналист, ёзувчи:
- 1998 йили Муҳаммад Юсуф билан бирга Тошкент Тиббиёт Институти талабалари билан учрашувга боргандик. Талабалардан бири Муҳаммаджонга “Ватан сиз учун нима, Ватанни сиз қандай тушунасиз?” деб савол берди.
“Сингилжон, – деди шоир, – мана сиз, ўқишни тугаллаб, врач бўласиз. Беморларни даволайсиз. Айтинг-чи, жонсиз, руҳсиз ўлик танани даволаш, ҳаётга қайтариш мумкинми? Йўқ. Ватан мен учун – жон. Жонсиз яшаб бўлмаганидек, Ватансиз ҳам яшаб бўлмайди. Жон ширин дейишади. Ватан жондан ҳам ширин. Ҳаётимни, олаётган ҳар нафасимни, босаётган ҳар қадамимни, айтаётган ҳар сўзимни шу ширин жонсиз, шу буюк бойликсиз тасаввур қила олмайман. Мен Ватанни шундоқ тушунаман, сиз ҳам шундоқ тушунинг, синглим, дугоналарингизга, домлаларингизга айтинг - улар ҳам шундоқ тушунишсин...”
Муҳаммад Юсуф бренди
Хуршид Даврон, шоир, драматург, таржимон:
- Мен юқоридаги гапларни 5 йил аввал – 2012 йилнинг апрелида ёзган эдим. Бугун – 2017 йилда ўша гапларга яна бир гап қўшмасам бўлмайди.
Куни-кеча Навоий-30 биносидаги китоб дўконига кирган эдим. Дўкондаги китобларни кўздан кечирар эканман, Муҳаммад Юсуфнинг янги нашр этилган китобига кўзим тушди. Китоб сарлавҳасини ўқибоқ, шууримга “Муҳаммаджон тирик бўлганда китобига бундай ном қўймаган бўларди”, деган фикр келди. Шеърий тўплам “Бевафо кўп экан дунёда” деб номланган эди. Фақат савдогарларгина, фақат Аҳад Қаюмларгина китобга бундай ном қўяди. Бу бемаъни ном Муҳаммад Юсуфнинг хотирасига, унинг вафодор рафиқасига, садоқатли фарзандларига, қолаверса, унинг кўп сонли мухлисларига нописандликдан бошқа нарса эмас.
Тўғри, бугун Муҳаммад Юсуф номи салкам савдо брендига айланиб қолди... Савдогарлар замонида яшаётганимиз учун ҳам ҳайрон бўлмайман.
Муҳаммад Юсуф шеърларидан парчалар
Лаганбардорлар
Каззоб Сталиндан зорланманг ҳадеб,
У ҳам фарзандидир битта инсоннинг.
Билмоқчи бўлсангиз, қабри қайда деб,
Лаганбардорлардан сўранг Чўлпонни...
Она тилим
Кимдир майда миллат бўлди, кимдир катта,
Катта миллат - Афандиси йўкдир ҳатто,
Биз пиёда, биз боққанлар юрди отда,
Зулм ўтса фақат сендан ўтди зулм,
Она тилим, кечир мени, она тилим.
Турғунлик
...Совуқ дейсизми?
Ҳа, қаҳратон!
Қўлчалар қўйинда қотган нон,
Аммо нима қилсин, пахта шон,
Биринчи синф болалари.
* * * * *
Юртим, кўнглингдек кенг осмонларинг бор,
Юлдузни йиғлатган достонларинг бор.
Осмонларингдан ҳам дийдорингга зор,
Жайрондек термилган Чўлпонларинг бор.
Элим
Қайлардасан ўзинг, қанисан элим,
Сен кимнинг бир парча жонисан элим?
Боболаринг кимдир, момоларинг ким,
Сен қачон ўзингни танийсан, элим?..
Ўзбек
Сен пахта терардинг етти букилиб,
Пайкалингда эдинг, эй онажоним.
Ўзбекмисиз, дея ғалати кулиб,
Мендан сўраб қолди бир танноз хоним.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Шовруқ Рўзимуродов
2001 йилда режим зиндонида ўлдирилган "Бирлик" халқ ҳаракатининг фаоли, Ҳаракатнинг Қашқадарё ташкилоти раиси,...
Добавить сведения