25 April 2022
21:19 -
Нью-Йоркдаги штатидаги Аделфи Университетда ўзбекистонлик талабани мақтаб мақола чиқарди. Мана уннг сарлавҳаси – “Уни Амазонда кутишмоқда”
Жасур Шукуров Нью-Йорк штатидаги Аделфи Университетида ўқиши давомида, шу университетга ишга ҳам кирган. У таҳсил олиш билан бирга, олийгоҳнинг қабул бўлими, халқаро бўлим, ҳозирда эса устозларининг кафедрасида ишлаб келмоқда. Яқинда университет сайтида Жасур Шукуров ҳақида мақола чоп этилди – у устозлари эътирофига сазовор бўлган. UzbekLife ушбу мақолани ўзбек тилига ўгирди.
“Ўзбекистондан Лонг Айландга, энди эса Калифорнияга – фидойилик, шижоат ва оптимизм имкониятларингиз чегарасини қандай кенгайтириши мумкинлиги ҳақида” – мақолага ана шундай сарлавҳа қўйилган. Қуйида мақола айрим жуъий қисқартиришлар билан тақдим этилмоқда экан.
Жасур Шукуров кўпинча вақтини Swirbul кутубхонасида ўтказади. Шунингдек, уни университет кампусида учратиб қолишингиз ҳам одатий ҳол. Хулқ-атворида дастурий муҳандисликка муҳаббат, тенгдошлари ва одамларга ёрдам бериш, ҳайратланарли ишчанлик ва алоҳида муомала маданияти бор.
Жасур Шукуров Аделфига 2018 йилда Ўзбекистондан келган. У дастурий муҳандислик билан шуғулланади, Фахрий Коллеж аъзоси. Жасур Шукуров қабул комиссияси ва Халқаро Хизматлар Бўлимида ишлаган, у ерда 200 дан ортиқ Аделфи талабалари иштирок этган East Meets West (Шарқ ва Ғарб учрашуви) маданий тадбирини ташкил этишга ёрдам берган. Ҳозирда у Ахборот Технологиялари Бошқармасида ўқитувчи ёрдамчиси ва илмий ёрдамчи сифатида хизмат қилмоқда.
У нуфузли Google Generation стипендияси соҳиби ва бир нечта стажировкаларни муваффақиятли ўтаган. Унинг сўнгги бор ёзда Калифорниядаги Амазон компаниясида дастурчи муҳандис сифатидаги стажировкаси компания маъмуриятини шу қадар ҳайратда қолдирдики, бу йил баҳорда ўқишни битиргандан сўнг уни тўлиқ штатдаги лавозим кутмоқда.
“Курс қийин бўлса, бундан завқланаман, чунки бу мен ниманидир ўрганаётганимни англатади”
“Информатика фанини танлаш ёқимли танлов эди, – дейди Жасур Шукуров. – Мен технологияга 14 ёшимдан бери қизиқаман ва айнан шу ёшда кодлашни бошладим. Бу мен учун жуда иштиёқли нарса – болалигимдан шу соҳа эгаси бўлишимни билардим”.
“Ўзингиз ёқтирган нарсани қилиш жуда муҳим, – дея қўшимча қилади у. – Мен чин дилдан ишонаманки, сиз ўзингиз аҳамиятли ҳисоблаган ҳар қандай ишни қилсангиз, у орқали албатта муваффақиятга эришасиз. Мен учун бу компьютер фанидир. Курс қийин бўлса бундан қувонаман, чунки бу мен ниманидир ўрганаётганимни англатади. Дарсга бориш ҳеч қачон зерикарли бўлмаган; умуман, қийинчиликдан завқланардим, чунки бу менга ёрдам беришини билардим”.
Йирик соғлиқни сақлаш компаниясида амалиёт ўтаётиб, Жасур Шукуров ва унинг стажёр дўстлари, Ivy League мактабларида таҳсил олаётган стажёрлар дастурлаш мусобақаларида қатнашишди. У кўрсатган натижалари билан жамоанинг етакчисига айланди.
Девид Чейс, PhD, Математика ва Информатика Кафедраси доценти, коллеждаги фаолияти давомида Жасур Шукуров билан яқин ҳамкорлик қилган: “Жасур жуда ақлли ва иқтидорли, у ўзига хос қобилияти билан кўплаб ажойиб ишлар қилган. У барча курс мавзуларини пухта ўзлаштириш учун зарур бўлса соатлаб вақт сарфлайди. Ҳар доим, ҳатто қийинчиликларда ҳам, сабрли бўлган. Талаба сифатида ҳар бир синфда, ўқитувчи ёрдамчиси бўлиб қатнашган ҳар бир лабораторияда ва тадқиқотчи вазифасидаги ҳар бир учрашувда ижобийликни намойиш этган”.
Фахрийлар Коллежидаги мавзуси сифатида Жасур Шукуров кўзи ожиз одамларга ёрдам берадиган иловалар ишлаб чиқишни танлабди. Доктор Чейснинг сўзларига кўра, у кўзи ожиз одамларнинг эҳтиёжларини аниқлаш мақсадида ўрганишлар ўтказди, интервьюлар қилди. Ҳозирда бу эҳтиёжларни қондириш учун, масалан, банкнотлар ва объектларни таниб олиш, афишалар ва матнли визуал тасвирларни “ўқиш” ҳамда хавфсиз навигация кабилар учун иловалар яратмоқда.
Доктор Чейснинг таъкидлашича, 2020 йил март ойидан бери Жасур Шукуров профессорлар Барбара Эртл, EdD ва PhD Солиҳ Алиёрийлар билан математикани ўргатувчи иловаларни ишлаб чиқиш бўйича фанлараро тадқиқот лойиҳаси устида ҳам ишлаяпти.
У Аделфидаги Жасур Шукуровдан ўрнак олиб, қийинчиликларга ижобий муносабатда бўлиш, ўз курс ишларига ғайрат қилиш орқали муваффақиятга эришишлари мумкинлигига ишонади.
Унинг ишонишича, Жасур Шукуровдек ёш бола ҳозирданоқ ўз ўрнини топиб олмоқда. Бунга ҳамма хурсанд бўлиши керак. Биринчи навбатда, биз ўзбекистонликлар ҳам.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
УСМАНОВ Ахмад Тугилович
Родился 14 января 1957 года в Кушрабатском районе. Имеет высшее юридическое образование. В 1981 году окончил Самаркандский государственный у...
Добавить сведения