24 March 2022
17:16 - Тошкентча масхарабозлик: Ўзбекистоннинг янги хўжайини Шавкат Мирзиё 2030 йилгача давлатимизни аҳолиси бўйича юқори қисмидан жой олишига ваъда берибди

Бу улуғ ишларнинг очилиши маросимида нутқ сўзлаган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиё ўз нутқида шундай сўзлар айтибди:

"Умуман олганда, амалга ошириладиган ислоҳотларимиз натижасида кейинги 5 йил ичида ялпи ички маҳсулотимизни 100 миллиард долларга, йиллик экспорт ҳажмларини эса 30 миллиард долларга етказиш кўзда тутилган.

Хусусий секторнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 80 фоизга етказилади.

Биз Ўзбекистоннинг 2030 йилга бориб аҳолиси ўртадан юқори даромад оладиган давлатлар қаторидан жой олишига эришишни мақсад қилиб қўйганмиз".

Қаранг, бу МАСХАРАБОЗ ПРЕЗИДЕНТИМИЗ нималар демабди. Унинг гапларидан келиб чиқсак, Ўзбекистон яқинда илғор давлатлардан бирига айланар экан. Шунга ишонадиганлар борми?

Авваллари кўп марта қайтарганимиздек, Шавкат Мирзиё ўзи Бош вазир бўлган пайтда ўз ўринбосари бўлган Рустам Азимни қайтариб олиб келиши керак! Қолган соҳаларда ҳам шу каби ишлар қилиниши ШАРТ!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону