07 March 2022
21:00 -
2022 йилда Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари ҳажми 25 фоизга қисқариши аниқ. Чунки, бу хабар – Жаҳон Банкиникидир!
Россиядаги оғир иқтисодий вазият сабаб Марказий Осиё минтақасига хориждан пул ўтказмалари ҳажми 25 фоизга қисқариши аниқ.
Жаҳон Банки экспертларининг таҳлилларида айтилишича, Марказий Осиёдаги кўплаб давлатлар иқтисодиёти Россиядан пул ўтказмаларига боғлиқ. Масалан, 2021 йилнинг дастлабки 9 ойи давомида Россиядан пул ўтказмаларининг улуши Қирғизистонга жами пул ўтказмаларининг 83 фоизини ташкил этган экан.
Дастлабки прогнозларга кўра, Россияда иқтисодий фаолликнинг пасайиши ва рублнинг АҚШ долларига нисбатан қадрсизланиши ҳисобига Марказий Осиё минтақасига хориждан пул ўтказмалари ҳажми 25 фоизга қисқариши кутилмоқда.
Мутахассисларнинг таҳлилларига кўра, Марказий Осиёга пул ўтказмалари пасайишига иккита омил жиддий таъсир кўрсатади. Биринчи омил, Россияда иқтисодий фаолликнинг пасайиши натижасида иш ўринлари қисқариб кетиши ҳисобланиб, бу мигрантларнинг умумий даромад даражасига сезиларли таъсир кўрсатади ва пул жўнатиш имкониятларини чеклаши мумкин. Иккинчи омил, рублнинг кескин қадрсизланиши мигрантлар иш ҳақларининг доллар эквивалентдаги қиймати пасайишига олиб келади.
Жаҳон Банки маълумотларида келтирилишича, 2020 йилда Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари ҳажми 6,98 млрд долларни ташкил этган. Бу мамлакат Ялпи Ички Маҳсулотининг 11,6 фоизига тенг бўлган.
2021 йилнинг дастлабки 9 ойи давомида эса Ўзбекистонга хориждан амалга оширилган пул ўтказмаларининг 55 фоизи Россия ҳиссасига тўғри келган.
Ўзбекистон Марказий Банки маълумотларига кўра, 2021 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 8,1 миллиард долларни ташкил этса керак. Бу рекорд кўрсаткичдир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведения